UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  9 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

"Легионер мухлис". Иккинчи сон Янгиликлар

"Легионер мухлис". Иккинчи сон

Сайтимизда "Легионер мухлис" рукни ишга тушгани ҳақида эълон қилинган эди.

Дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган кўплаб футбол мухлисларимиз томонидан "Легионер мухлис"да иштирок этиш истагини билдиришди. Қуйида навбатдаги "легионер мухлис"ларимиз билан танишинг.


Баҳодир Қорабоев. Россия – Нижний Новгород
Россиянинг Нижний Новгород шаҳридан ҳаммага салом! Мен Фарғонаданман ҳозирда Нижний Новгородда истиқомат қиламан. “Барселона” ва “Нефтчи” клубининг мухлисиман.



Бобур Ҳакимов. Жанубий Корея
Мен ҳозирда Жанубий Корея мамлакатида ишлаяпман. Бу лойиҳани кўриб хурсанд бўлдим ва мен ҳам қатнашишни хоҳладим. Мен “Барcелона” ҳамда “Андижон” футбол клублари мухлисиман. Худо хоҳласа терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига албатта боради! Яқин кунларда футбол ўйини вақтида тушган расмимни юборишга ваъда бераман. Бобур юрти Андижон, биз сенга берамиз жон!


Тоҳирбек Неъматов. Россия – Москва
Мен Тоҳирбек Неъматов Фарғона вилояти Олтиариқ туманиданман. Ҳозир Москвадаман. Ўзбекистон терма жамоаси, “Реал Мадрид” ва “Нефтчи”га мухлислик қиламан. Сайтни 5 йилдан бери кузатаман.



Ғаниев Баҳодир. Туркия – Анталия
Мен Ғаниев Баҳодир Туркиянинг Анталия шаҳрида яшайман. Ўзим ҳам шу ерда футбол ўйнайман. “Олмалиқ” ва “Локоматив”га мухлислик қиламан. Ҳаммага ва мени таниган дўстим Жалолидин Машариповга салом. 



Маҳмудов Сайдуллоҳ. Япония – Йокогама
2016 йил 18 декабрь санасида Япониянинг Йокогама шаҳрида ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалига боргандим. “Реал Мадрид” – “Кашима Антлерс” (3:2) ўйинидан лавҳаларни тақдим этаман. 

 



Мўминов Лазизбек. Россия - Владивосток
"Легионер мухлис" лойиҳасида қатнашиш учун сизларга Россиянинг Владивосток шаҳридан расм йўллаяпман. Агар расмим лойиҳа шартларига тўғри келса "Легионер мухлис"нинг кейинги сонларида жўнатган расмимни кўрсам хурсанд бўлардим. Мухлисингиз Мўминов Лазизбек.



Нодир Исмоилов. Туркия – Истанбул  
Мен 1990 йилман Тошкентда туғилганман. Ҳозирда Истанбулдаман. Болалигимдан “Милан” клубининг ашаддий мухлисиман.



Матминов Нодирбек. Туркия - Истанбул

Мен асли андижонликман. Туркиянинг Истанбул шаҳрида вақтинчалик яшайман футбол жону дилим ҳар соатда сизларнинг сайтингизга кираман. Барча футболсевар ҳамюртларимизга салом!  Истанбулдан Матминов Нодирбек



 
Омаджон. Россия – Қозон
Мен Фарғонада туғилганман. Ҳозир Россиянинг Қозон шаҳридаман. Бўш вақт бўлиши билан шу стадиондамиз! Келаси мавсум албатта “Рубин” Бердиев давридаги мавқега қайтади деган умиддаман. Шу билан бирга келаси йил шу аренада Ўзбекистон терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатида кўриш насиб қилсин.



Абдуллаев Мухтор. Россия – Москва
15 йилдан бери Москвада истиқомат қилиб келмоқдаман. Ўзим Наманган шаҳриданман. Сизлардан илтимос агар иложи бўлса чемпионатларимиз тарихидан қисқа қисқа мақолалар чиқариб туринглар. Ўз вақтида “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Наврўз” (“Андижон”) ва бошқа командалар олий лигада қандай ўйин кўрсатишгани ҳозирги ёш авлодга қизиқ туюлади. Олдиндан ташаккур. Ўзим “Навбаҳор” ва "Барселона"нинг ашаддий мухлисиман.



Набиев Соҳибжон. Жанубий Корея
Мен Жанубий Корея Университетида корейс тили бўйича таҳсил олмоқдаман. Самарқанднинг “Динамо” ва Ўзбекистон терма жамоасининг ашаддий мухлисиман! Терма жамоамизга ҳамда “Динамо” клубига улкан ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламан! Ўзбекистоооон!!!



Бахтиёр Юлчиев. Россия
Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилганман. Ҳозир Россиядаман. “Реал Мадрид” ва Германия терма жамоаси мухлисиман. “Уфа” жамоасининг ҳар бир ўйинини стадиондан кузатиб бораман. Сайтга кириш мен учун шартсиз рефлексга айланиб  улгурган аллақачон)). Битта муаммо шуки регистрациядан ўтолмаяпман.



Саттаров Улуғбек. Россия
Мен 1984 йил Сурхондарё вилояти Қумқўргон тумани, Оқсой маҳалласида туғилганман. Футболнинг ашаддий мухлисиман. Россияда 2017 йил Конфедерациялар кубоги бўлиб ўтади. 2018 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон албатта қатнашади! Биз шунга ишонамиз. Биз ўзбеклар бу ерда терма жамоамизга мухлислик қиламиз.


Ҳакимов Шоятбек. Жанубий Корея
Мен ҳозир Жанубий Кореяда яшайман. “Реал Мадрид” мухлисиман. Ўзбекистондалигимда “Андижон”ни ҳар бир ўйинига тушардим.



Хуршид Раҳматов. Туркия - Истанбул
Футболни жуда яхши кўраман Ўзбекистон термаси ва Самарқанднинг “Динамо” жамосига мухлислик қиламан. Яна Испанянинг “Реал Мадрид” жамоаси ўйинлари ҳам ёқади. Насиб бўлса кейинги сафар стадиондан расм жўнатаман.


Бозоров Ислом. Япония  
Ассалому алейкум! Ҳозирда Японияда таҳсил олмоқдаман. Самарқанднинг “Динамо” клубининг ашаддий мухлисиман, хориждан “Реал Мадрид” ва “Манчестер Юнайтед”га мухлислик қиламан!  Нодирхўжа ака доимо ҳозиргидек фаол бўлиб изланишдан тўхтаманг ва чарчаманг. Ҳаммани ишларига омад ва барака тилайман! Ҳурмат билан, Ислом Бозоров.


Давронбек Абдилвосиев. Беларусь – Витебск
Мен 1990 йил 26 октябрь санасида Андижон вилояти Пахтаобод тумани Маданият қишлоғида туғилганман. Ҳозирда Беларусь давлати Витебск шаҳрида ишлайман. Спортга жуда қизиқаман. Футболдан “Барселона” ва ўзимиздан “Андижон”, “Бунёдкор” клублари мухлисиман.



Номозов Жўрабек. Россия – Санкт-Петербург
Ассалому алайкум мен 1986 йилда туғилганман. Ҳозирда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлайман ва яшайман. Ўзим асли Қарши шаҳриданман. Энг севимли жамоам “Насаф”. Европада “Арсенал”га мухлислик қиламан. Бутун жаҳон таснифида Голландия терма жамоасини болалигимдан ашаддий мухлисиман.
Кейинги йил Россияда ўтадиган ЖЧ-2018га Ўзбекистон терма жамоаси чиқишини тилаб қоламан.
Ҳаммага омад! Ким қаерда бўлса ҳам ўзбеклар соғ-бўлсин.





Қувондиқов Раҳим. Қозоғистон –Астана
Қозоғистондан ассалому алейкум қондошлар. Мен Самарканд  вилояти Тайлоқ туманиданман. Сайтга гап бўлиш мумкин эмас. Футболга  Марадона жаҳон кубогини олгандан бери қизиқаман. “Барселона”га 25 йиллардан бери мухлисман. Шу  футбол орқали ҳамма вилоятларимиз хатто қўшни Қирғизстон ва Тожикстондан яхши дўстлар орттирдим.



Ҳакимов Элмурод. Россия – Москва  
1988 йил Наманган вилояти Поп туманида туғилганман. Ҳозирда Россия пойтахти Москва шаҳрида оила аъзоларим билан вақтинча истиқомат қиламиз. Мен футболга 4 ёки 5 ёшимдан бери қизиқаман. Бунга сабаб дадам Ҳакимов Эркинжон бўладилар. Ўзлари футболнинг ашаддий мухлиси бўлганликлари сабабли мени ҳам бирга ҳар бир “Навбаҳор” ўйинларига олиб борар эдилар. Кичкиналигимдаги энг эсда қоларли футбол баҳси бу 1996 йил “Навбаҳор” – “Трактор” ўйини бўлган - 5:1. Ўзим Европа клублари ичида “Милан”нинг ашаддий мухлисиман Ўзбекистонда эса “Навбаҳор” лекин биринчи ўринда миллий терма жамоамиз ашаддий мухлисларидан бириман.

 

Олимжон Солиев. АҚШ - Нью-Йорк.
Нью-Йоркда коллежда таҳсил олаяпман. “Реал Мадрид” ва “Динамо”. Championat.asia да никим “olimjon” .  Ҳаммага омад ва Hala Madrid.



"Легионер мухлис". Биринчи сон


Агар биринчи ва иккинчи сондан ўрин олмаган бўлсангиз кейинги сонларда албатта сизнинг ҳам расмингиз чоп этилади. "Легионер мухлис" ўз фаолиятини давом эттираверади ва бошқа мухлисларимиздан ҳам расмлар кутиб қоламиз.

"Легионер мухлис" рукнида иштирок этиш шартлар қуйидагилар:

1. Хорижда истиқомат қилиш

2. Ўша шаҳарда селфи тушиш (имкон бўлса стадионда) ва ўзи ҳақида маълумотни телеграмда https://t.me/CA_admin га юбориш керак.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика