UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01ВИДЕО. "Мец" - "Монако" 0:1  0 09:42Рустам Мирсодиқов: "Ютқаздикми, демак қаердадир камчиликка йўл қўйдик"  5 09:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 09:22Ёшлар лигаси. "Нефтчи" - "Навбаҳор" 3:3 ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 09:02Олий лига. Бугун 18-турнинг 5та учрашуви ўтказилади  32 08:41Никлас Зюле: «Бавария» сафидаги илк ўйинда гол уриш ажойиб»  1 08:21"Бавария", ёмғир ва Оливер Кан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 08:02"Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви статистикаси  13 07:41Конте: «Челси»да кучли пойдевор йўқ»  15 07:29Андрей Микляев "Металлург" мағлуб этилгач нималар деди? ВИДЕО  1 07:02«Барселона» «Бетис»га қарши теракт қурбонлари шарафига махсус формада ўйнайди ФОТО  11 06:50«Монако» - Франция чемпионати рекорди соҳиби  3 06:33ВИДЕО. "Бавария" - "Байер" 3:1  0 02:15Франция чемпионати. “Монако” сафарда қийинчилик билан ғалаба қозонди  1 02:10Испания чемпионати. “Леганес” илк турда уч очколик бўлди  3

19 май 15:14
Янгиликлар

"Легионер мухлис". Биринчи сон

Сайтимизда "Легионер мухлис" рукни ишга тушгани ҳақида эълон қилинган эди.

Дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган кўплаб футбол мухлисларимиз томонидан "Легионер мухлис"да иштирок этиш истагини билдиришди. Қуйида дастлабки "легионер мухлис"ларимиз билан танишинг.



Илҳомжон Мелиқўзиев – Хитой, Чанчун.
Ассалому алайкум, қадрли "championat.asia"! Сен мен учун Ўзбекистондаги энг севимли сайтларимдан бирисан. Ҳар соатда сен йўқламасам чидаб туролмайман. Сенинг ҳар бир лойиҳанг, ҳар бир янгилигинг мен учун қадрлидир. Ҳозирда мен мухлислик қиладиган учта севимли жамоам бор – Ўзбекистон терма жамоаси, “Қўқон-1912”, “Чанчун Ятай”. Анзур учун мухлислик қиламан бу ерда. У ажойиб футболчи. Ҳар доим етакчи клубда ҳам термада ҳам. Ҳаётда ҳақиқий инсон. Келгуси ишларингга омад тилаб Хитойнинг Чанчун шаҳридан Илҳомжон Мелиқўзиев.




Бекзод Аминжонов – Украина, Днепропетровск.
2014 йилги Европа лигаси финалчиси “Днепр” клуби мухлисиман. Афсуски хозир ушбу клуб Украина премьер-лигасидан тушиб кетиш арафасида... Ўзим бу ерда тиббиёт соҳасида таҳсил олаяпман. CА нинг чин ва ҳақиқий ўқувчилари Давр ФК, Эркин Одилов, Таҳлил Танкид, Канимех, Мухиддин Холиқов, Зоҳид,  Элдорадо, Механик-14... барчага салом. Кимлардир эсимдан чиққан бўлса узр. СА даги қайси юзер эканимни мен учун яқинлар жуда яхши билишади. (Қуйидаги расмлар “Днепр”нинг “Шахтёр”га қарши ўйинидан суратлар. “Днепр” 4:1 ҳисобида ғолиб бўлганди)



Фарруҳ Наралиев – Туркия, Истанбул.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшайман. Сайтнинг барча ўқувчиларига салом!



Жасур Исроилов – Польша
Мен Исроилов Жасур Наманган давлат университетининг амалий математика кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлайман. Ҳозирги кунда илмий ишимни такомиллаштириш бўйича Польша давлатига грант ютиб олиб, шу ерда таҳсил олаяпман. (Сурат Германиянинг Дортмунд шаҳридаги дунёга машҳур "Сигнал Идуна Парк" стадионида олинган)



Зоирхўжа Мирзаходжаев – Россия, Москва.
Айни пайтда Москвада ишлайман исмим Зоирхўжа Мирзаходжаев. Ўзим Тошкентда туғилганман. Футболга жуда қизиқаман.



Нурматов Фурқатжон – Россия, Иркутск.
Мен Нурматов Фурқатжон Фозилович. 1985 йил Фарғона вилояти Данғара тумани Капа сарой кишлоғида туғилганман. Ҳозирда Иркутск шаҳрида ишлайман. “Реал Мадрид” ва “Қўқон 1912” мухлисиман. Улар ҳақидаги маълумотларни championat.asia сайтида кузатиб бораман. Лойиҳада катнашсам хурсанд бўлардим. Олдиндан раҳмат.



Тожибоев Мавлонбек – Россия, Санкт-Петербург.
Санкт-Петербургдан янаям аниқроғи, “Плошадь ленин” (Ленин майдони) метро бекатидан ҳаммага салом. Севимли жамоам “Андижон”га омад тилайман келаси йил олий лигага қайтиб биз мухлисларни хурсанд қилишини чин дилдан жуда жуда хоҳлаб қоламан. “Бобур юрти Андижон, биз сенга берамиз жон! Вооой дооод 18-сектор 13-қатор 12-жойими жудаям соғиндим лекин.
“Анжан” чемпион!
Тожибоев Мавлонбек



Алишер Нарзиев – Туркия, Анқара.
Барча ўзбекистонликларга Туркиянинг Анқара шаҳридан салом. Мен Алишер Нарзиев 1993 йил Қаршида туғилганман.
Европада “Рела Мадрид”, Ўзбекистонда “Насаф” мухлисиман. Сизларга катта раҳмат! Ҳамма хабарларни шу ерда ўқийман. Бокс бўйича Осиё чемпионатини Olamsport.com сайтида кузатиб бордим. Туркларга кўрсатдим видеоларни. Мустақил бўлганларинга энди 26 йил бўлди лекин боксда шундай юқори натижаларга эришаяпсизлар деб хайрон қолишди.

 

Мажидов Азамат  - Россия, Санкт-Петербург.
Санкт-Петербургда меҳнат қилиб яшаб юрибмиз. Самарқанднинг “Динамо”, Россиянинг “Зенит”, Ӯзбекистон ва Россия терма жамоаларига мухлислик қиламан. 2000 йил амаким мени биринчи бор стадионга футбол томоша қилишга олиб борганлар. Ўшанда “Динамо” “Дӯстлик” клубини 6:3 ҳисобига ютган. Ўша кундан футболга қизиқишим бошланган. Мен Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидан. Самарқанд давлат университетини 2008 йилда тугатганман. Мени билган барчага салом йӯллайман. Худо хоҳласа Ӯзбекистон Россияда бӯлиб ӯтадиган Жаҳон чемпионатига чиқади!

2016 йил. Санкт-Петербург. Жаҳон чемпионати кубоги билан.
Мажидов Азамат



Баҳодир – Қозоғистон, Шимкент.
Барча-барчага Қозоғистоннинг Шимкент шаҳри Турбат қишлоғидан салом. Туғилганимдан бери “Пахтакор” клуби мухлисман.
Баҳодир



Камил - Қозоғистон
Қозоғистондан барча қадрдонларга салом! Қуйида иккита расм юбордим. Биринчиси Жерар Гоу билан. У сўнгги йилларда Қозоғистон премьер-лигасида тўпурар бўлиб келмоқда. Иккинчи расмда россиялик машҳур футболчи Андрей Аршавин билан. Учрашув чоғида Аршавинга русчада "Барселона"га ғалаба тўпини урганини ва "Ливерпуль" клубига 4та гол урганини айтгандим менга қараб кулиб "ухты" деса бўладими. Сайтда 4 йилдан бери фаолман. Никим КОНИМЕХ. Исмим Камил.




Агар биринчи сондан ўрин олмаган бўлсангиз кейинги сонларда албатта сизнинг ҳам расмингиз чоп этилади. "Легионер мухлис" ўз фаолиятини давом эттираверади ва бошқа мухлисларимиздан ҳам расмлар кутиб қоламиз.

"Легионер мухлис" рукнида иштирок этиш шартлар қуйидагилар:

1. Хорижда истиқомат қилиш

2. Ўша шаҳарда селфи тушиш (имкон бўлса стадионда) ва ўзи ҳақида маълумотни телеграмда https://t.me/CA_admin га юбориш керак.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

+11   
19 май 15:21:12
Spartak-Chempion
18 сектор дунё билса кере олга Андижон
+5   
19 май 18:10:37
Numbero uno
Дунё бўйлаб ишлаб, ўқиб ёки бошқа фойдали нарсалар билан шуғулланиб юрган ўзбекларга омад. Оллоҳ барчангизни ўз паноҳида асрасин.
+2   
20 май 00:36:54
Voha Ajdarlari
Qaldirg'och фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Алишер Нарзиев – Туркия, Анқара. Assalomu aleykum Alisher aka sizga ham Qarshidan Qashqaning oftobidek iliq salom... salom diyorimizdan hamisha soģ omon Allohning panohida bòling..
Rahmat Men Alisher Narziyevman Özbekiston ahliga Salomlar Nasaf va Real Madrid muxlis va muxlisalariga alohida Salomlar
+2   
20 май 00:34:11
Voha Ajdarlari
(((Qaldirğoch)))
Men. Narziyev Alisherman Rahmat Turkiyadan hammaga Özbek halqiga qolaversa Qashqadaryo Ahliga salomlar Turkiya Ankaradan
+2   
19 май 16:21:07
Olg'a vodiy
18-сектор лучший на всегда!!! Надирбек Туйчиев проста асал))
+2   
19 май 16:11:33
Азамат Сам Динамо Зенит
Мен Мажидов Азамат мана бу расмдаги кубок ҳақиқий оригинал Жаҳон кубоки ҳисобланади
+1   
19 май 22:24:55
sharipov odil
Бек Маур укиш ва ишларга омад.
+1   
19 май 17:10:03
bekbarsa
MING TASHSAKKUR !!! Loixalaringizga gap yo'q, juda ajoib. Chet eldagi vatandoshlarim qaerda bo'lsangiz ham doimo sog' omon bo'ling. Ishlaringizga omad va cheksiz rivoj tilayman. Raxmat yana bir bor !!!
+1   
19 май 16:26:55
Qaldirg'och
Алишер Нарзиев – Туркия, Анқара.

Assalomu aleykum Alisher aka sizga ham Qarshidan
Qashqaning oftobidek iliq salom...
salom diyorimizdan hamisha soģ omon Allohning panohida bòling..
+1   
19 май 16:04:23
Aaron Ramsey_16
Konimex Sizga Kevindan alangalik salom! Fotolar ajoyib! Arshavinga aytilgan gaplar ham :)
+1   
19 май 16:00:19
ФутболN1
Eldarado_13 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olg'a Luch-Energiyaaa!))
Буёги Кизилкумга эмас Луч-Энергия мухлиси булиб колибсид эканди-а? Элдоржон)))
+1   
19 май 15:37:16
ФутболN1
Шерзод сенга айтгандим-а рег.дан утгин деб хозир сениям Испаниядаги кудалар билан тушган селфиларингни курар эдим халиям кеч эмас дархол утгин регистрациядан,Сиднейдаги уканг Шералигаям айтгин утсин дустим. Кейинги сафар сизларни Селфиларизни курсам хурсанд булардим
+1   
19 май 15:34:44
ФутболN1
Шерзод сенга айтгандим-а рег.дан утгин деб хозир сениям Испаниядаги кудалар билан тушган селфиларингни курар эдим халиям кеч эмас дархол утгин регистрациядан,Сиднейдаги уканг Шералигаям айтгин утсин дустим. Кейинги сафар сизларни Селфиларизни курсам хурсанд булардим
+1   
19 май 15:30:53
fc.burgutlar
Ekvatorial Gvineyadan salom xammaga.Men ham chempionat.asia ni kanda qilmay o'qiyman 12 iyundagi Terma jamoamizni muxim o'ynidan oldin omad tilayman Faqat va faqat g'alaba qanoatlantiradi. Buni hamma yaxshi xis qilib turipti, ammo yigitlarimizdan shuni so'rardimki..FAQAT MILLAT O'ZBEKISTON SHANI UCHUN MAYDONGA TUSHINGLAR!!!!
+1   
19 май 15:30:01
ФутболN1
Бобойга салом кани Бекмаур? )))))
укишла яхшими укам.
Хала Мадрид!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун 27 футболчини жалб қилди Самвел Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун 27 футболчини жалб қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи доирасидаги...  368
"Реал Мадрид" – Испания Суперкубоги соҳиби! "Реал Мадрид" – Испания Суперкубоги соҳиби!
Испания Суперкубоги доирасидаги "Реал" –...  309
Олий лига. 18-тур. "Пахтакор"да дуранг, "Локомотив"да ғалаба, "Насаф" - "Бунёдкор" 0:1 Олий лига. 18-тур. "Пахтакор"да дуранг, "Локомотив"да ғалаба, "Насаф" - "Бунёдкор" 0:1
Бугун олий лиганинг 18-туридан ўрин олган дастлабки учта ўйин бўлиб...  154
Бугун яна "Эль Класико"! Бугун яна "Эль Класико"!
Бугун тунда Мадрид шаҳрида дунёнинг энг кучли клублари тўқнаш...  104
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг