UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  7 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  163 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Лазаревич матбуотдан норози бўлди Янгиликлар

Лазаревич матбуотдан норози бўлди

Суперлиганинг 10-турида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Никола Лазаревич ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Аввало ЎзПФЛдан ва бошқа нашрлардан, нима деган бўлсам, айнан шуни ёзишингизни илтимос қилган бўлардим. Истасам, саволларга жавоб бермаслигим мумкин. Фақатгина нимани айтган бўлсам, шуни ёзинглар. Интервьюларимни ўқисам, айтмаган гапларимни кўряпман.

- Эркин Бойдуллаев ва Бобур Йўлдошевнинг жароҳати ҳақида гапирсангиз.

- Бобур Йўлдошев "Насаф"га қарши ўйинда у ноқулай бўлиб, жароҳат олди. Шифокорлар билан гаплашяпмиз, уни "Пахтакор"га қарши ўйингача сафга қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. Бойдуллаевга келадиган бўлсак, у сўнгги жароҳатини қайталаб олди. Уни кейинги ўйинга қўйиб, хавф остига ташламоқчи эмасмиз.

- Жамоа қизил карточкадан кейин кўплаб вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмади. Бунга сабаб нима?

- Шу ўринда яна бир бор айтмоқчиман. Ўйинимиз борасидаги саволларда гапларни ёзишда доимо йўқ гапларнинг ёзилганини кўряпман. Ҳа, ютқазсак ҳам вазиятлар яратяпмиз. Бироқ улардан фойдалана олмаяпмиз. Асосийси - доимо бизда имконият бўляпти, улардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлашимиз керак.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика