

Catalunya Radio'нинг LaTdT дастурида клубнинг трансфер мақсадлари муҳокама қилинди. Журналист Ориол Доменек қуйидагиларни айтди: "Бу ёзда Холанднинг товон пули 75 миллион евро+агенти ва отаси учун комиссия бўлади. Камида - 100 млн евро.
Лапорта келаси мавсум жамоани кучайтириш учун Алаба ва/ёки Холанд билан шартнома имзолашга уриниб кўради. Эрик Гарсия ва Давид Алаба текинга ўтишади. Агар Куман клубда қолса, "Барселона"га Депай ҳам ўтади.



