Лапорта Холанднинг "Реал"га ўтмаслиги учун ҳамма нарсага тайёр
26 дек 2021 23:53
Янгиликлар
Лапорта Холанднинг "Реал"га ўтмаслиги учун ҳамма нарсага тайёр
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг "Реал"га ўтишига йўл қўймаслик учун қўлидан келадиган ҳамма нарсани қилмоқчи.
Манба тақдим этган хабарга кўра, Каталония клуби 21 ёшли норвегиялик форвард ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг "Реал"да тўп суришидан чўчимоқда.
Лапорта Мадрид клуби ҳужумида Винисиус Жуниор, Карим Бензема, Мбаппе ва Холанднинг бирга ўйнашидан ҳайиқади.
"Барселона" президенти Холандни қўлга киритиш йўлларини топишга ҳаракат қилмоқда, бироқ унинг асосий мақсади ҳужумчининг "Реал"га ўтишига йўл қўймаслик ҳисобланади.
Норвегиялик футболчи жорий мавсумда Дортмунднинг "Боруссия" клуби сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Холанднинг Дортмунд клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида якунига етади.
Фикрлар