UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00"Ғазалкент" клуби Лазизбек Мирзаевни "Леганес"дан сотиб олди   0 08:42"Олимпик-MobiUz" 4 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Футзал. Ўзбекистон бугун ярим финал йўлланмаси учун Эрон билан куч синашади  3 02:31Отасига эмас, Роналдиньога ўхшашни хоҳлайдиган, гол нишонлагани учун жамоадан ҳайдалган "Бухоро"нинг икки ниқобли легионери билан танишамиз  1 00:55"Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" баҳсида ҳисоб очилмади, "кўклар" яна пешқадам  3 00:34"Интер" B Сериядан футболчи сотиб олди  0 00:25"Реал" Фран Гарсияни қўйиб юбормади: футболчи алоҳида шуғулланишни сўраган  0 23:56Карим Бензема "Ал Ҳилол" футболчисига айланди  16 23:35Роналдунинг "забастовкаси" Бензема, Канте ва Эн-Несири трансферларини тўхтатиб қўйди  12 23:04"Атлетико" ҳужумчи сотиб олганини эълон қилди  1 22:57ФИФА кенгаши Россияни қайтариш масаласини кўриб чиқмайди  12 22:20"Ал Насср" Роналдусиз "Ар Риёд"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди  27 22:12Отабек Шукуров жамоаси БАА президенти Кубогини тарк этди  0 21:25Россиянинг халқаро футболга қайтиши апрель ойида ижобий ҳал бўлиши мумкин  9 20:57"Шахтёр" ва "Андижон" ўртасидаги баҳс 55-дақиқада тўхтатилди  7

"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда Янгиликлар

"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда

1 январь куни Европада қишки трансфер ойнаси очилади.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган Франциянинг "Ланс" клуби жамоа сардори Брис Самбани сотмоқда.

Франциянинг бошқа бир жамоаси "Ренн" 30 ёшли дарвозабоннинг трансфери борасида "Ланс" билан келишувга эришди. Бу ҳақда машҳур "L’Equipe" нашри хабар берди. Трансфер суммаси 15 миллион евро атрофида бўлади. Самда янги жамоаси билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.

Олдинроқ "Ланс"нинг собиқ етакчиси, айни пайтда "Ал Насср" (С.Арабистони) аъзоси ҳисобланган Секо Фофана ҳам "Ренн"га ўтиши маълум бўлган эди.


"Ренн" томонидан бундай "юришлар"ни амалга оширилиши тасодиф эмас. Сабаби, "Ренн"нинг айни пайтдаги президенти Арно Пуй "Ланс"нинг собиқ бош директори ҳисобланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика