“Лаънатланганлар рўйхати”. “Реал”ни тарк этиш эҳтимоли бор 11 футболчи номи маълум

Eldor Akmurzayev
22 апр 2020, 20:30
Бу ҳақда испан нашри хабар берган.

Ўтган ёз “Реал” трансферларга яхшигина маблағ сарфлади, аммо бу ўзини оқламади. Энди эса мадридликлар жамоани тубдан ўзгартиришни режалаштирмоқда. Манбага кўра, “қаймоқранглилар” 11 ўйинчи билан хайрлашмоқчи. Нашр эса уларни “Лаънатланганлар рўйхати” деб атади.

Кетиши кутилаётганларнинг энг юқорисида Гарет Бэйл турибди. Шунингдек, Хамес Родригес, Мариано Диас, Брахим Диас, Альваро Одриосола, Лука Модрич, Марсело, Лукас Васкеснинг номлари ҳам тилга олинган. Рўйхатдаги сўнгги уч номзод эса яқинда клуб аъзосига айланган – Лука Йович, Эдер Милитао ва Альфонс Ареоладир.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›