

Ушбу мавсумда аргентиналик футболчи 25 ўйинда 30 гол урди. Иккинчи ўринни 23тадан гол урган Карим Бензема ҳамда Жерар Морено бўлишиб турибди. Учинчи ўринда "Атлетико" форварди Луис Суарес - 21 гол.
Ушбу мавсумнинг энг яхши ассистенти сифатида "Сельта" футболчиси Яго Аспас қайд этилди. Унинг ҳисобида 13 голли пас бор. Иккинчи ўринни "Атлетико" форварди Маркос Льоренте (11) эгаллаган. Янник-Феррейра Карраско ва Тони Кроос 10тадан ассист қайд этиб, учинчи ўринни эгаллаб турибди.
ЛаЛига бугун бўлиб ўтадиган"Гранада" - "Хетафе" ва "Севилья" - "Алавес" учрашувларидан кейин якунига етади.



