ЛаЛига. "Атлетико" - "Севилья" баҳси қолдирилди

Mirjalol Normatov
3 сен 2023
ЛаЛига доирасида "Атлетико" ва "Севилья" ўртасидаги баҳс эҳтимолий бўрон сабабли бошқа кунга қолдирилди.

Мамлакат метерелеогия агентлиги Мадрид шаҳрини маҳаллий вақт билан 12:00 ҳамда 18:00 оралиғида қизил ҳудуд билан белгилади ва DANA бўрони билан огоҳлантирди.

"Кераксиз сафарларга чиқманг, ёғингарчилик бир квадрат метрга 120 литрдан тўғри келиши мумкин", - дейилади махсус баёнотда. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca