Ла Лига. Жадвалнинг сўнггида бораётган "Хетафе"га янги бош мураббий тайинланди
06 окт 2021 15:34
Янгиликлар
Ла Лига. Жадвалнинг сўнггида бораётган "Хетафе"га янги бош мураббий тайинланди
"Хетафе" клуб янги бош мураббийини маълум қилди.
Жамоада 2004-2005 ва 2015 йилларда ишлаган Кике Санчес Флорес клубни қабул қилиб олди. 56 ёшли испанияликнинг сўнгги иш жойи 2019 йилда "Уотфорд" бўлган эди.
"Хетафе" 4 октябрь куни расмий сайтида Мичел Гонсалес бош мураббийликдан истеъфога чиқарилганини маълум қилган эди.
Жамоа Ла Лигадаги сўнгги саккизта ўйинда атиги бир очко жамғарди ва жадвалнинг сўнггида бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар