UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24

Ла Лига. "Осасуна" меҳмонда "Реал Мадрид" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ла Лига. "Осасуна" меҳмонда "Реал Мадрид" билан дуранг ўйнади

Испания Ла Лигасининг 7-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Осасуна" учрашуви якунланди.

Ла Лига. "Реал Мадрид" — "Осасуна" 1:1

Голлар: Винисиус Жуниор (Давид Алаба) 42', Кике (Унаи Гарсия) 51'

Амалга оширилмаган пенальти: Карим Бензема 79'

"Реал Мадрид": 13. Андрей Лунин, 2. Даниэль Карвахаль (24. Мариано Диас 86'), 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди (3. Эдер Милитао 75'), 19. Дани Себальос (12. Эдуардо Камавинга 54'), 18. Орельен Тчуамени (15. Федерико Вальверде 54'), 8. Тони Кроос (11. Марко Асенсио 74'), 21. Родриго, 9. Карим Бензема, 20. Винисиус Жуниор.

Захира: 30. Лукас Cанизарес, 38. Диего Пинеиро, 5. Хесус Вальехо, 6. Начо Фернандес, 7. Эден Азар, 16. Альваро Одриосола.

"Осасуна": 1. Серхио Эррера, 2. Начо Видаль (23. Аридане Эрнандес 82'), 4. Унаи Гарсия, 5. Давид Гарсия, 3. Хуан Круз, 7. Хон Монкайола (20. Мануэль Санчес 82'), 6. Лукас Торро, 8. Дарко Брашанац (22. Аймар Орос 69'), 12. Абдессамад Эззалзоули (15. Рубен Пенья 69'), 18. Кике (17. Анте Будимир 83'), 16. Мои Гомес.

Захира: 13. Хуан Перес, 25. Айтор Фернандес, 10. Роберто Торрес, 11. Энрике Барха, 14. Рубен Гарсия, 19. Пабло Ибанез.

Огоҳлантиришлар: Дани Себальос 45+1', Абдессамад Эззалзоули 47', Кике 79'

Қизил қарточка: Давид Гарсия 78'

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 42'

Примера Дивизион . 7-тур

03/10/2022, 01:00

1
:
1
Тугади

Осасуна

Кике - 50'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 55410 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
42'  Винисиус Жуниор
42'  Давид Алаба
45'  Дани Себальос
53'  Дани Себальос (Эдуардо Камавинга)
53'  Орельен Тчуамени (Федерико Вальверде)
74'  Тони Кроос (Марко Асенсио)
74'  Ферлан Менди (Эдер Милитан)
79'  Карим Бензема
86'  Даниэль Карвахаль (Мариано Диас)
47'  Абде Эззалзули
50'  Кике
50'  Унаи Гарсия
69'  Абде Эззалзули (Рубен Пенья)
69'  Дарко Брашанац (Аймар Орос)
78'  Давид Гарсия
78'  Кике
82'  Хон Монкайола (Мануэль Санчес)
82'  Начо Видаль (Аридане Эрнандес)
82'  Кике (Анте Будимир)


90+6. Ўйин якунланди!

90+4. Ўнг қанотдан узатиб берилган навбатдаги узатмани Бензема боши билан дарвозага йўллади, аммо яна бир бор тўп ноаниқ кетди.

90+2. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Мариано Диас бош билан зарба берди, бироқ тўп ноаниқ кетди.

90. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Мои Гомес дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

87. Винисиуснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Эррера ушлаб олди.

81. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема ҳужумни якунлади ва гол урди, бироқ ушбу ҳолат ўйиндан ташқари ҳолат дея баҳоланди.  

79. Тўп олдида Бензема. Зарба, йўқ! Каримнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди!

78. Пенальти белгиланди! "Осасуна" футболчисига қизил карточка кўрсатилди!

76. Бензема рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам дастлаб пенальти белгиламади. Энди эса вазият ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

75. Учрашув темпи юқори эмас. "Реал"нинг бир нечта ҳужуми муваффақиятсиз якунланяпти. 

66. Родригонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Эррера ушлаб олди.

61. Бензема Родригони жуда қулай вазиятга чиқарди, бразилиялик футболчининг зарбаси эса бироз ноаниқ кетди.

57. Алабанинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ кетди.

54. "Реал" гол ўтказиб юборгач икки ўзгаришни амалга оширди.

53. Мои Гомес жарима майдончасига кириб бориб тўпни Кикега узатди, унинг зарбаси ноаниқ кетди.

Унаи Гарсиянинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатиб берган тўпини Кике боши билан дарвозага йўллади ва гол урди!

51. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Осасуна" ҳисобни тенглаштирди!

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

Винисиус Жуниор чап қанотдан туриб, чамаси 30 метрлардан узатмани амалга оширди. Ушбу узатма эса зарбага айланиб кетди ва дарвозага кириб, гол бўлди. 

42. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Реал" ҳисобни очди!

37. Хавфли вазият! Ўйиндаги илк ўта хавфли вазият юзага келди. Винисиус катта тезликда чап қанотдан олдинга ўтди, тўпни Бенземага узатди, Каримнинг дарвоза томон йўллаган забраси эса сантиметрлар ноаниқ кетди. 

33. "Осасуна" анчагина хавфли қарши ҳужумни амалга оширди. Якунловчи зарбани Абдессамад Эззалзоули берди, бироқ тўп ноаниқ кетди.

28. Хон Монкайоланинг узоқ масофадан берган зарбасини Лунин ушлаб олди.

17. Карвахалнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпига Менди бош билан зарба берди, аммо ноаниқ.

15. Абдессамад Эззалзоули жарима майдончасига кирди ва дарвоза томон кучли зарба берди, бироқ унинг тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

8. Родриго ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб тўпни марказроққа узатди, аммо тўпни Эррера ушлаб олди.

6. Крооснинг чап қанотдан узатган тўпи жарима майдончаси ичида палапартишликдан сўнг тепага кетди, пастга тушган тўпни Тчуамени қабул қилиб, дарвозага тепди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

4. Мадридликлар илк дақиқаларни анча фаоллик билан бошлади. Тўп устунлиги бўйича ҳам "Реал" етакчиликни қўлга олган.

1. Ўйин бошланди!

Ўйин бошланишидан аввал Индонезияда бўлиб ўтган ҳолат юзасидан 1 дақиқалик сукут сақланди. 

Федерико Вальверде "Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси" соврини қабул қилиб олди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика