Ла Лига. "Реал Мадрид" бу сафар иккинчи бўлимда 3та гол урди ва 3 очкони қўлга киритди
19 июн 2020 03:10
Янгиликлар
Ла Лига. "Реал Мадрид" бу сафар иккинчи бўлимда 3та гол урди ва 3 очкони қўлга киритди
Биринчи бўлим нисбатан тенг курашлар остида ўтганига қарамай, мезбонлар маҳорат бобида рақибдан устун эканликларини исботлай олишди ва иккинчи бўлимда жавобсиз 3та гол уришди.
Карим Бензема дублга эришган бўлса, узоқ танаффусдан кейин майдонга қайтган Марко Асенсио биринчи зарбаси биланоқ рақиб дарвозасини ишғол қилди. Қайд этиш лозим Марко шунингдек учинчи голда ҳам самарали узатмани амалга оширди.
Шундай қилиб, "Реал Мадрид" ишончли ғалабани ва у билан бирга 3 очкони қўлга киритди. "Барселона" билан орадаги фарқ яна 2 очкогача қисқарди. Кураш давом этади.
Испания чемпионати. 29-тур
"Реал" - "Валенсия" 3:0
18 июнь, "Эстадио Альфредо Ди Стефано" стадиони
Голлар: Карим Бензема 61, 86. Марко Асенсио 74`.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Варан, Рамос, Карвахаль, Менди, Каземиро, Кроос, Модрич, Вальверде (Асенсио, 74), Азар (Винисиус Жуниор, 82), Бензема.
"Валенсия" – Силлессен, Гайя, Мангаля, Гильямон, Васс, Солер (Черышев, 69), Кондогбиа, Парехо (Коклен, 69), Ферран Торрес (Гедеш, 59), Родриго (Ли Кан Ин, 76), Макси Гомес (Гамейро, 60).
Огоҳлантиришлар: Гайя (24), Гильямон (84).
Четлатиш: Ли Кан Ин (89).
|
Реал Мадрид Карим Бензема - 61', Марко Асенсио - 74', Карим Бензема - 86' |
Примера Дивизион . 29-тур 19/06/2020, 02:00 0
:
3
Тугади
|
Валенсия |
Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин
Бош ҳакам: Jose Sanchez
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар