UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  3 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  5 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  10 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  3

Ла Лига. "Реал Мадрид" "Эл Классико"да сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабани ўз томонига оғдириб олди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" "Эл Классико"да сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабани ўз томонига оғдириб олди

Испания Ла Лигасининг 32-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Барселона" ўйини якунланди.

"Реал Мадрид" — "Барселона" 3:2

Гол: 0:1 – 6 Кристенсен, 1:1 – 18, пенальти Винисиус Жуниор, 1:2 – 69 Лопес, 2:2 – 73 Васкес, 3:2 – 90+1 Беллингем.

"Реал Мадрид": Лунин, Рюдигер, Тчуамени, Вальверде, Камавинга (Фран Гарсия, 71), Модрич, Кроос (Браим Диас, 71), Беллингем, Васкес, Винисиус Жуниор (Хоселу, 82), Родриго (Милитао, 74).

"Барселона": тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен (Лопес, 46), Гюндоган, де Йонг (Педри, 45), Рафинья (Жоау Феликс, 64), Ямаль, Левандовски (Ферран Торрес, 64).

Огоҳлантиришлар: Камавинга (33), Винисиус Жуниор (75), Кунде (75), Модрич (83), Кубарси (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. ГОЛ! Вакскеснинг узатмасидан сўнг Белленгем "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

87. "Реал" футболчилар жуда қулай вазиятдан кетма-кет зарбалар билан дарвозани ишғол қила олмади.

84. "Барселона" футболчилари ҳужумда фоль ишлатди.

78. Винисиуснинг рақиб жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Тер Штеган қайтарди.

73. ГОЛ! Биринчи гол юзага келишида пенальти ишлаган Лукас Васкес илк голни урган Винисиуснинг ажойиб пасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди!

69. ГОЛ! Фермин Лопес Ямалнинг зарбасидан кейин Лунин қайтарган тўпни "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди!

67. Хавфли вазият! Ферран Торрес рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

63. Лопеснинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

59. Канселунинг узатмаси зарбага айланиб кетишига бир баҳя қолди, тўп "Реал" футболчисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

56. Винисиуснинг рақиб жарима майдонига кириб бориб йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

50. Беллингемнинг зарбаси Тер Штегеннинг қўлларига бориб тушди.

77981 томошабин стадионга ташриф буюрган. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. Кристенсен ўрнига Ферсин Лопес майдонга туширилди.

Тайм якунланди.

45+7. Ўзгариш: Де Йонг ўрнига Педри майдонга туширилди.

45+3. Де Йонг Вальверди билан тўқнашувда жароҳат олди. Катта эҳтимол билан у ўйинни давом эттира олмайди.

45+1. Гюндоганнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Модричнинг зарбаси кучли чиқмади, шу боис "Барселона" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

38. Канселунинг узатмасига Лунин ташланиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

34. Рафиньянинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

33. "Реал" жарима майдони яқинида Ямал Камавинга томонидан тўхтатилди ва сариқ карточка билан жазоланди.

30. ВАР вазиятда гол бўлмаган деб топди. Яна бурчак зарбаси.

Canal+ канали тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтмаганини таъкидламоқда.

28. Хавфли вазият! Яна бурчак зарбаси, яна зарба! Бу сафар Лунин дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди. Ҳакам ва ВАР баҳслашмоқда.

25. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпга Левандовски бош билан зарба йўллади, унинг уринишига аниқлик етишмади.

18. ГОЛ! Винисиус пенальтидан ҳисобни тенглаштирди! Тер Штеген тўп йўналишини топди, аммо уни қайтара олмади.

17. Васкес рақиб жарима майдонида икки футболчини алдаб, пенальти ишлади.

14. Ямалнинг пас аралаш зарбасини Лунин қайтарди.

13. Зарба! Крооснинг узатмасини Винисиус дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

12. "Барселона" жарима майдони яқинида Васкес йиқитилди. Мезбонларда стандарт вазият.

8. Хавфли вазият! Модричнинг бош билан узатмасидан сўнг Винисиус яқин масофадан жуда кучли ва ноаниқ зарба бериб юборди. 

6. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Кристенсен боши билан дарвозага жойлади! "Сити"га қарши ўйин қаҳрамони Лунин тўпга чиқишда хатога йўл қўйди.


3. Майдон марказида Де Йонг Модричга нисбатан қоидабузарлик содир этди.

2. Лунин пас беришда хатога йўл қўйди, унинг хатосини ҳимоячилар бартараф этди.

Бугунга қадар Беллингемда 16, Левандовски ҳисобида 13 та гол мавжуд.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Турнир жадвалида улар ўртасидаги фарқ 8 очкони ташкил этади. Бугун бу 5 очкога қисқариши мумкин. Аммо сўнгги ўйинларда мадридликларнинг қўли баланд келмоқда, бугун ҳам улар нисбатан фаворит.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика