UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  16 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  3 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Ла Лига. "Реал" "Эль Класико"да ғалаба қозониб, жадвалда биринчи ўринга кўтарилди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал" "Эль Класико"да ғалаба қозониб, жадвалда биринчи ўринга кўтарилди

Испания чемпионати 30-туридан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Реал Мадрид – Барселона 2:1

«Эстадио Альфредо Ди Стефано»

Голлар: 1:0 – 13 Бензема, 2:0 – 28 Кроос, 2:1 – 60 Мингеса.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Милитао, Начо, Васкес (Одриосола, 43), Модрич, Кроос (Иско, 72), Вальверде (Асенсио, 61), Каземиро, Винисиус Жуниор (Марсело, 72), Бензема (Мариано Диас, 72).

Барселона – тер Штеген, Дест (Гризманн, 46), Мингеса, Араухо (Мориба, 72), Альба, Дембеле (Брэйтуэйт, 81), Бускетс (Серджи Роберто, 64), Педри (Тринкау, 81), де Йонг, Лангле, Месси.

Огоҳлантиришлар: Педри (23), Араухо (26), Начо (69), Альба (84), Каземиро (89).

Четлатиш: Каземиро (90).

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!  

90+2-дақиқа. Мориба Курума зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

90+1-дақиқа. Мессининг зарбасидан кейин Куртуа тўпни осонлик билан эгаллаб олди. 

90-дақиқа. Огоҳлантириш! Кейинги вазиятда Мингесага нисбатан қўполлиги учун Каземиро иккинчи карточкани ишлаб олди ва жамоасини камчиликда қолдирди.  

89-дақиқа. Огоҳлантириш! Мессига нисбатан қўполлик учун Каземиро огоҳлантирилди.  

85-дақиқа. Баҳсли вазият. Кутилмаган ҳужумдан кейин Бретвейт жарима майдони ичида йиқилиб тушди ва бунда Мендининг ёрдами бўлганини ҳакамга уқтиришга уринди. Эътирозлар кўпайиб кетгани сабаб Мансано Хорди Альбага сариқ карточка кўрсатди.   

79-дақиқа. Месси совуқданми бироз титраётгани сезилиб қолди ҳозир.  

Ҳакамнинг "VAR"дагилар билан алоқа ўрнатиши учун хизмат қилувчи мослама ишлагиси келмай қолди. 

77-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин аввалига Иско, кейин Марсело зарба бериб кўрди, аммо ҳар икки ҳам ниятига ета олмади. 

76-дақиқа. Ухх! Сал қолса, Альваро Одриосоланинг узатмаси зарбага айланиб, гол бўлиб кетарди.    

75-дақиқа. Мессининг узатмасидан кейин Мориба боши билан зарба йўллади, лекин Куртуа ўз ўрнида. 

72-дақиқа. Ўзгаришлар! Араухо ўрнига Мориба, "Реал"да эса Винисиус, Бензема, Кроос ўрнига Марсело, Мариано, Иско,  

69-дақиқа. Аргентиналикнинг ўзи зарбани амалга оширди, аммо тўп жонли деворга тегди.

68-дақиқа. Месси йиқитилди. Жарима зарбаси.

66-дақиқа. Қарши ҳужумда Винисиус Бензема билан бирга қочиб кетганди, лекин бразилияликнинг узатмаси қовушмади. 

64-дақиқа. Ўзгариш! Серхио Бускетс ўрнига Серхи Роберто ўйинга қўшилди.  

63-дақиқа. Антуан Гризманнга нисбатан қўполлик учун ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

61-дақиқа. Ўзгариш! Вальверде ўринга Марко Асенсио.

60-дақиқа. ГОООООООООООЛ! Оскар Мингеса орадаги фарқни қисқартирди!

57-дақиқа. Карим Бензема жарима майдонига кирмай, зарба бериб кўрди, лекин тўп бу сафар ҳам дарвозадан юқорилаб ўтиб кетди. 

55-дақиқа. Гризманнннн! Франциялик футболчи жарима майдони ичида рақиб ҳимоячилари томонидан унутиб қолдирилди, лекин тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. 

53-дақиқа. Қарши ҳужумни Тони Кроос зарба билан якунлади, лекин ноаниқ. 

Мадрид узра ўта кучли ёмғир тинмай ёғмоқда. 

49-дақиқа. Дембеле жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди. Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Иккинчи бурчак зарбасидан кейин эса хавф бартараф этилди.  

48-дақиқа. Серхио Бускетс жахли чиқди шекилли, бош ҳакамга урилди ва у майдонга ўтириб қолди.   

47-дақиқа. Биринчи бўлимда кўрганимиз, "Барса" тўп билан кўпроқ муомалада, "Реал" эса тезкор қарши ҳужумларга таянмоқда. 

46-дақиқа. Бензема иккинчи бўлимни бошлаб берди.  

Ўзгариш! Сержиньо Дест ўрнига Гризманн тушди.

Футболчилар майдонга қайтмоқда.

Бўлди, бош ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча яхшироқ ҳаракат қилган "Реал" ҳақли равишда ҳисобда олдинда бормоқда.  

Такрорий лавҳада кўриндики, Лео тўпни қўли билан тўхтатган ва мабодо, гол бўлганида ҳам у инобатга олинмас экан. 

45+2-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин тўп Мессига келиб тушди ва унинг қулай нуқтадан йўллаган зарбасини Тибо Куртуа қайтариб юборди.    

45+1-дақиқа. Анча хавфли вазиятда Куртуа жамоасини қутқариб қолди. 

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45-дақиқа. "Барселона" чап қанотдан ҳужумга ўтаётганида Вальверде хавфни бартараф этди.  

43-дақиқа. Ўзгариш! Васкес ўрнига Одриосола ўйинга қўшилди.  

41-дақиқа. Лукас Васкес оёғидаги оғриқ сабаб ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.   

40-дақиқа. Лео Месси охири зарба беришга ўтди, лекин бу сафар тўп йўлига Милитао тўғаноқ бўлди.   

37-дақиқа. Васкес ва Бускетс тўпга интилиб, кейин бир-бирларига тўқнашиб кетишди. 

36-дақиқа. Дембеле жарима майдони ичида тўпни эгалламоқчи бўлиб турганида Менди билан тўқнашиб, йиқилди... Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

34-дақиқа. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳозирги вазиятда тўп қандай қилиб дарвоза тўрига бориб тушмаганини нафақат биз, балки Зидан ҳам тушунмай хайрон. Винисиус керак паллада пас беришни ҳам ўрганаётганини кўрсатиб берди ва Вальверде ҳамда Модричнинг зарбасидан кейин аввалига устун, кейин посбон меҳмонларни қутқарди.

33-дақиқа. "Барселона" рақиб ҳимоясининг заиф нуқтасини излаш билан оввора. 

Ўйиннинг учдан бири ортда қолди ва ҳозирча Зидан жамоасини ушбу беллашувга яхшироқ тайёрлай олгани сезилиб турибди.  

27-дақиқа. ГОООООООООООЛ! Тони Крооснинг жаримадан йўллаган зарбаси Тер Штеген дарвозасига бориб тушди. 

26-дақиқа. Огоҳлантириш. Рональд Араухо огоҳлантирилди.

26-дақиқа. Винисиус тезлигини намойиш этди ва қўшимчасига дриблинг ҳисобига рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб кетаётганида йиқитилди. Ҳакам пенальти эмас, жарима зарбаси деди. 

Зарбани Бензема амалга оширди, лекин тўп дарвозадан ааанча юқорилаб ўтиб кетди. 

23-дақиқа. Огоҳлантириш. Бир неча метрлар олдинга ўтгач, Каземиро яна йиқитилди. Педрига сариқ карточка кўрсатилди. 

22-дақиқа. Яна Каземирога нисбатан қоида бузилди, Бускетс айбдор. 

20-дақиқа. Милитао билан тўп учун курашган Дембеле қарши ҳужумга қочиб кетиш имкониятидан унумли фойдалана билмади. 

Узатмадан кейин жарима майдончасида бир гуруҳ футболчилар йиқилиб тушди ва ҳакам қоидани ҳужумдагилар бузган деб топди.

19-дақиқа. Кроос ҳимоядан чиқишда тўпни ўзидан бироз қочириб юборди ва қоидани бузишга мажбур бўлди. 

18-дақиқа. Майда паслар билан жарима майдони ичига кириб кетаётган "Барса" вакилларини рақиб ҳимоячилари тўхтатишни уддалашди.  

17-дақиқа. Педри оддий вазиятда узатмани амалга оширишда хатога йўл қўйди ва тўп мезбонларга ўтди. 

13-дақиқа. ГОООООООООООЛ! Карим Бензема ҳисобни очди! Вальверде ривожлантирган ҳужум ўнг қанотга кўчирилди, Васкес керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлди ва ерлатиб тўпни жарима майдони ичига йўллади, у ерда эса Карим товони билан тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. 

10-дақиқа. Ҳужумга ўтган Лукас Васкес ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини ишлаб бермоқда жамоасига. Лекин узатмадан кейин иш зарбагача етиб бормади, Араухо яхши ҳаракат қилди. 

8-дақиқа. Айтиб ўтганимиз, меҳмонлар майда паслар билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш илинжида, лекин "Реал" футболчилари ҳам бунга тайёр ҳамда совуққонлик билан ҳаракат қилишмоқда. 

6-дақиқа. Илк дақиқаларда "Барселона" тўп назоратини ўз томонига оғдириб олгандек, мезбонлар эса тезкор қарши ҳужумлардан умид қилмоқда. Бироқ ҳозирча ҳеч бир жамоа чинакамига хавфли вазият ярата олмади.  

Кейинги эпизодда Месси Каземирога нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

4-дақиқа. Винисиус тўп учун курашда Мингесани қўйиб юборгиси келмагани учун ҳакам ўйинни тўхтатди. 

2-дақиқа. Начо охиригача курашди ва Мессига нисбатан қоидани бузди деб топилди. 

2-дақиқа. Ҳар икки жамоа ҳужум уюштиришга уриниб кўрди, лекин биринчи уринишлар омадсиз чиқди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди. 

Марҳумлар хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди ва энди ўйин бошланиши учун барчаси шай.

Ҳар икки жамоа эсдалик учун суратга ҳам тушиб улгуришди. 

Стадион узра "Реал Мадрид" мадҳияси янграмоқда. 

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишмоқда. 

Техник муаммолар сабабли учрашувнинг иккинчи матнли трансляциясининг ҳозирча имкони бўлмаяпти... 

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, насиб қилса бугунги беллашув "Championat.asia" сайтида параллель равишда ҳамкасбим Жасур Асланов билан матнли трансляция қиламиз.   

Зинедин Зидан бугун қайсидир маънода кутилмаганда илк дақиқалардан Феде Вальвердени "жангга ташлади". Натижада, жамоа бугун 4:4:2 тактик схемасида ҳаракат қилади.
 

Беллашув бўлиб ўтадиган "Альфредо Ди Стефано" ўйингоҳи.

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурди. 

"Реал Мадрид" – "Барселона"

00.00, "Эстадио Альфредо Ди Стефано" ўйингоҳи

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Милитао, Начо, Васкес, Модрич, Кроос, Вальверде, Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема.

"Барселона" – тер Штеген, Дест, Мингеса, Араухо, Альба, Дембеле, Бускетс, Педри, де Йонг, Лангле, Месси.


Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика