Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида ишончли ғалабани қўлга киритди. Бензема ва Асенсиодан гол, Виннида иккита ассист
13 дек 2021 02:59
Янгиликлар
Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида ишончли ғалабани қўлга киритди. Бензема ва Асенсиодан гол, Виннида иккита ассист
"Реал Мадрид" – "Атлетико" 2:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар: 1:0 – 16 Бензема, 2:0 – 57 Асенсио.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Начо, 81), Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Бензема (Йович, 46), Асенсио (Вальверде, 85), Винисиус Жуниор (Родриго, 87).
"Атлетико" – Облак, Кондогбиа, Фелипе, Эрмосо, Карраско (Лемар, 46), Коке, де Пауль (Эррера, 69), Льоренте, Корреа (Суарес, 60), Гризманн (Жоау Феликс, 46), Матеус Кунья (Лоди, 60).
Огоҳлантиришлар: Фелипе (36), Менди (45), Кондогбиа (75), Алаба (88), Суарес (88).
Реал Мадрид Карим Бензема - 16', Марко Асенсио - 57' |
Примера Дивизион . 17-тур 13/12/2021, 01:00 0
:
2
Тугади
|
Атлетико Мадрид |
Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 51024 томошабин
Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз
Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлари рўйхати билан танишинг.
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+2-дақиқа. Қанотдан узатилган тўпга Феликс кучли зарба бера олди ва тўп тўғри бориб Куртуанинг юзига тегди.
90+1-дақиқа. Кондогбианинг узатмасидан кейин Жоао Феликс тўпни тўхтатиб қололмади.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
88-дақиқа. Огоҳлантиришлар! Ўзаро тортишиб қолгани сабаб Алаба ва Суаресга сариқ карточка кўрсатилди.
87-дақиқа. Ўзгариш! Винсиус ўрнига Родриго.
85-дақиқа. Ўзгариш! Асенсио ўрнига Вальверде майдонга туширилди.
Энди Каземиро бу ишни бажарди. "Атлетико" бурчак зарбаси бўйича олдинга чиқиб олди.
83-дақиқа. "Атлетико Мадрид" яна бурчак тўпини ўйинга киритади. Узатмадан кейин Начо тўпни келган томонига чиқариб юборди.
81-дақиқа. Ўзгариш! Дани Карвахаль ўрнига Начо ўйинга қўшилди.
81-дақиқа. Винсиус тўпни йўқотган эди, қариди дейилган Модрич дарҳол тўпни олиб қўйди ва унга нисбатан рақиб қўполлик ишлатишдан бошқа чора топа олмади.
78-дақиқа. Ферлан Мендининг узатмасидан кейин Винсиус ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди, аммо тўпга ета олмади.
75-дақиқа. Огоҳлантириш! Жоффрей Кондогбиа Каземирога нисбатан қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди.
Сўнгги йилларда шаҳсан мен бунақасини кўрмагандим. Наҳотки, "Атлетико" ортиқча қаршиликсиз, осонгина таслим бўлса.
70-дақиқа. "Реал" шунчаки тўпни рақибга бермай, дақиқаларни ўтказмоқда.
69-дақиқа. Ўзгариш! Родриго Де Пауль ўрнини Эктор Эррерага бўшатиб берди.
68-дақиқа. Милитао ва Алаба кутилмаганда Суаресга имконият яратиб беришди, лекин уругвайлик буни кутмагани сабаб тўпни ўзига тўғрилай олмади.
67-дақиқа. Лука Йовичнинг бироз омади чопмади, акс ҳолда у дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борарди.
62-дақиқа. Мезбонлар бутун майдон бўйлаб жуда эркин ҳаракат қилишмоқда.
60-дақиқа. Ўзгаришлар! Луис Суарес жангга ташланди. У Анхель Корреа ўрнини эгаллади. Ренан Лоди эса Матеус Куньяни алиштирди.
58-дақиқа. ГОООООООЛ! Марко Асенсио айланма зарбаси билан тезкор қарши ҳужумни чиройли якунлаб берди. Жуниордан яна бир ассист.
54-дақиқа. Жоао Феликс жон ҳолатда бақириб майдонга қулади, ҳакам Милитао тўпга ўйнади деб ҳисоблади.
53-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қилиб, рақибга ортиқча имкон қолдирмасликка уринмоқда.
50-дақиқа. Жоао Феликс қулай нуқтадан эркин зарба йўллади, Куртуа ўз ўрнида.
48-дақиқа. "Реал"нинг яхши ҳужумини якунловчи зарба топилмади.
46-дақиқа. Матеус Кунья Каземирога нисбатан қўпол ўйнади.
Ўзгаришлар! "Атлетико"да эса Антуан Гризманн ва Карраско ўрнига Тома Лемар ҳамда Жоао Феликс ўйинга қўшилди.
Ўзгариш! Танаффусдан Карим Бензема қайтмади, унинг ўрнини Лука Йович эгаллади.
Бўлди, бўлим якунига етди. Жамоалар танаффусга йўл олишмоқда, биз ҳам бироз дам оламиз.
45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Ферлан Менди қўли билан Анхель Корреага нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. Милитао тўп учун курашда ишончли ҳаракат қилиб, Гризманндан устун келди.
43-дақиқа. Маркос Льоренте тўпга етолмагач, ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлди.
42-дақиқа. Модрич ақлли фол ишлатди... Бу ҳаракати билан у рақибнинг эҳтимолий хавфли ҳужумини қайтариб қолди.
40-дақиқа. "Атлетико" футболчиси тўпни ён чизиқдан ўйинга киритади.
38-дақиқа. Менди-Каземиро-Винисиус комбинациясини бразилиялик вингер гол билан якунлашига Облак йўл қўймади.
36-дақиқа. Огоҳлантириш! Фелипе бир вазиятнинг ўзида икки рақибини майдонга қулатди ва сариқ карточка олди.
Гризманнинг ажойиб зарбасидан кейин Куртуадан унданда чиройлироқ сейв.
34-дақиқа. Модрич жарима майдончаси олдида Куньяга нисбатан қўпол ўйнаб юборди.
32-дақиқа. Футболчилар бироз кескинроқ ўйнашни бошлашди. Қўполликлар кўпаймоқда.
Франциялик футболчи ёрдамга мухтож бўлиб ётибди.
29-дақиқа. Карвахаль тўп ўрнига Гризманнинг оёғини босиб олгани такрорий лавҳада кўринди, лекин тўп "Атлетико"да қолгани сабаб ҳакам ўйинни давом эттиришни сўради.
27-дақиқа. "Реал" рақибнинг навбатдаги уринишини осонлик билан йўққа чиқармоқда.
25-дақиқа. Имконият бўлиб қолганидан фойдаланган Милитао чап оёқда кучли зарба йўллади, лекин тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди.
25-дақиқа. Дастлабки 25 дақиқадан шуни хулоса қилиш мумкинки, "Атлетико" кучли прессинг эвазига нимадирга эришиш ниятида, "Реал"да эса ўз навбатида қанот футболчилари Винисиус ва Марко Асенсио баъзи вазиятларда иккаласи бир қанотда пайдо бўлиб нималардир қилиб ташламоқда.
24-дақиқа. "Реал" яна тўп билан рақиб жарима майдони яқинида.
22-дақиқа. Тони Крооснинг узатмаси ноаниқ кетди.
20-дақиқа. Бензема вақтида ҳимоячиларга ёрдамга келди ва тўп олиб қўйилди.
19-дақиқа. Меҳмонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда.
18-дақиқа. Энди ўйин янада қизиқарли руҳда ўтиши турган гап. Сабаби гол ўтказиб юборган "Атлетико" энди ҳимояда ортиқча "ёпилиб олмайди".
16-дақиқа. ГОООООООЛ! Карим Бензема Винисиуснинг узатмасидан кейин ҳисобни очмоқда! Жуда чиройли гол урилди.
15-дақиқа. Каземиро узоқ масофага узатма билан Бенземани қулай нуқтага чиқаришга уриниб кўрди.
14-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужум бурчак зарбаси билан давом этадигандек эди, аммо ҳакам тўп охирги бўлиб Винисиуснинг оёғига текканини таъкидлади.
13-дақиқа. Модрич тўпни йўқотди, лекин меҳмонлар ҳам кўнгилдагидек ҳужум уюштира олмади.
11-дақиқа. Мезбонлар ўйиндаги илк бурчак зарбасини амалга оширишади. Тони Крооснинг узатмасидан Милитао янада узоқроққа ўтказиб юборган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.
10-дақиқа. Винисиус Жуниор бугунги ўйинда биринчи марта қанотдан олдинга ўтди, бир рақибини алдадию, кеийн тўхташга қарор қилди.
9-дақиқа. "Атлетико"нинг яна бир уриниши охирига етмай қолди.
7-дақиқа. Давид Алаба тўп учун курашда Корреага нисбатан қўпол ўйнади деб топди ҳакам.
6-дақиқа. Ферлан Менди бу сафар Маркос Льорентега умуман имкон қолдирмади ва қўшимчасига тўпни "Атлетико" футболчисига тегиб, майдонни тарк этишини таъминлади.
4-дақиқа. "Реал"нинг ҳужуми охирига етмай қолди. Жавоб ҳужумида эса Кунья тўпни Карвахалдан олиб қўйиб, зарба йўллади, аммо ноаниқ.
2-дақиқа. Льоренте қанотдан узатмани амалга оширди, лекин Кунья тўпга ета олмади.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Ва у қоида бузилишидан бошланди. Анхель Корреа тўп ўрнига Кроосни тепиб ўтиб кетди.
Беллашув бошланишидан аввал Винисиусга "Ойнинг энг яхши футболчиси" учун аталган соврин топширилди.
Фикрлар