Ла Лига президенти Холанднинг "Барселона"га ўтишига ишонмайди

Alisher
17 дек 2021, 11:25
Ла Лига президенти Хавьер Тебас Эрлинг Холанднинг "Барселона"га ўтишига шубҳа билан қарайди.

"Барселона" нарх ва иқтисодий назорат сабаб Холанд билан шартнома имзолайди деб ўйламайман. Кўп нарса бўлиши керак эди, агент Райола эса арзон сотмайди. Унинг сотуви қиммат туради", - дейди Тебас.

Холанднинг бозор нархи 150 миллион еврога баҳоланмоқда.

Норвегиялик форвард "Боруссия" либосиа жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›