Ла Лига. "Мальорка" ўз уйида "Реал Мадрид"ни кичик ҳисобда мағлуб этди
05 фев 2023 19:55
Янгиликлар
Ла Лига. "Мальорка" ўз уйида "Реал Мадрид"ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Ла Лига. "Мальорка" - "Реал Мадрид" 1:0
Голлар: Начо Фернандес (автогол) 13'
"Мальорка": 1. Предраг Райкович, 15. Пабло Маффео, 20. Жованни Гонсалес, 21. Антонио Раильо, 2. Матия Настасич, 18. Жауме Коста, 14. Дэниэль Родригес (23. Амат Ндиайе 68'), 12. Идриссу Баба (16. Родриго Батталья 78'), 4. Иньиго Руис де Галаррета (8. Клеман Гренье 90+), 7. Ведат Мурики, 19. Ли Кан Ин (10. Антонио Санчес 78').
Захира: 13. Доминик Грейф, 31. Лео Роман, 5. Деннис Хаджикадунич, 3. Людвиг Аугустинссон, 11. Мануэль Морланес, 22. Анхель Родригес, 17. Тино Кадевере, 9. Абдон Пратс.
"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 2. Даниэль Карвахаль, 6. Начо Фернандес, 22. Антонио Рюдигер, 12. Эдуардо Камавинга, 15. Федерико Вальверде (10. Лука Модрич 64'), 18. Орельен Тчуамени (8. Тони Кроос 71'), 19. Дани Себальос (4. Давид Алаба 71'), 11. Марко Асенсио (24. Мариано Диас 71'), 21. Родриго, 20. Винисиус Жуниор.
Захира: 13. Андрей Лунин, 5. Хесус Вальехо, 16. Альваро Одриосола, 26. Луис Лопес.
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор 45', Дани Себальос 45+', Жауме Коста 61', Федерико Вальверде 64', Амат Ндиайе 72', Иньиго Руис де Галаррета 80', Лука Модрич 81', Пабло Маффео 87', Мариано Диас 90', Антонио Раильо 90+
Мальорка Начо Фернандес - 13' |
Примера Дивизион . 20-тур 05/02/2023, 18:00 0
:
1
Тугади
|
Реал Мадрид |
Стадион: Estadi Mallorca Son Moix, 18258 томошабин
Бош ҳакам: Alejandro Hernandez
90+9. Ўйин якунланди!
90+8. Крооснинг ҳаволатиб узатган тўпига Рюдигер зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.
90+4. Камавингганинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рекошет бўлиб майдондан чиқиб кетди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.
90. Икки жамоа футболчилари ўртасида турли жанжаллар юзага келмоқда.
88. Алабанинг ҳаволатиб узатган тўпини Мариано дарвозага йўллади, бироқ анча ноаниқ бўлди.
86. "Мальорка" қарши ҳужумга ўтиб кетди, ҳужумчи Лунин билан деярли бирга-бир вазиятда қолганда Карвахаль тўпни олиб қўйиб, хавфни бартараф этди.
79. Ўйин якунига қараб кетмоқда, "Мальорка"нинг ҳужумлари эса хавфли тус олмоқда.
75. Ўйин темпи умуман юқори эмас. Бир қатор ўзгаришлардан сўнг ҳам мадридликлар учрашувида ўзгариш кузатилмаяпти.
66. Асенсионинг узоқ масофадан ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.
64. "Реал"да ўзгаришлар бошланди: Вальверде ўрнига Модрич майдонга тушди.
60. Марко Асенсио пенальтидан гол ура олмади!
58. Пенальти белгиланди! Тўп олдида Асенсио!
57. Винисиус "Мальорка" жарима майдончаси ичида йиқилди. Эҳтимолий пенальти ҳолати ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.
53. Ўйиннинг иккинчи қисмини мадридликлар анчагина фаол бошлади.
Биринчи бўлимда асосий устунлик "Реал"да бўлди - БАТАФСИЛ!
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
45+1. Биринчи бўлим якунланди!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
40. Мадридликлар бўлим давомида фаоллик кўрсатишмаяпти. Айтарли ҳужум ташкил қилинмади.
30. Турли манбаларда "Мальорка"нинг голи автогол дея ҳисобланмоқда. Хусусан, дарвозага тўп Мурикидан эмас, аксинча, "Реал" ҳимоячиси Начодан киргани айтилмоқда.
23. Вальверденинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.
19. "Реал" бироз тезлашди гол ўтказиб юборгандан сўнг. Бироқ ҳозирча хавфли ҳужум уюштирмади.
Ведат Мурики ҳаволатиб узатилган тўпга боши билан зарба берди, тўп Луниннинг устидан ўтиб дарвоза тўрига бориб тушди.
13. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Мальорка" ҳисобни очди!
5. Ўйиннинг дастлабки 5 дақиқаси жуда сокин ўтди. Хавфли ҳужум бўлмади, баҳс асосан майдон марказида бўлди.
Ўйиндан аввалги расмий машғулотда Тибо Куртуа жароҳат олди. Шу боис ўйинни асосий таркибда Лунин бошлади.
1. Ўйин бошланди!
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
- Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Фикрлар