Ла Лига. 45 дақиқага тўхтаб қолган ўйинда "Барселона" "Кадис" дарвозасига 4 та тўп киритди
11 сен 2022 00:18
Янгиликлар
Ла Лига. 45 дақиқага тўхтаб қолган ўйинда "Барселона" "Кадис" дарвозасига 4 та тўп киритди
Кадис Примера Дивизион . 5-тур 10/09/2022, 22:30
Барселона Френки де Йонг - 55', Роберт Левандовский - 65', Ансу Фати - 86', Усман Дембеле - 90' Стадион: Estadio Nuevo Mirandilla, 19530 томошабин Бош ҳакам: Carlos del Cerro
Кадис – Барселона 0:4
21.30, «Рамон де Карранса»
Голлар: де Йонг 55', Левандовски 65', Фати 86', Дембеле 90+2'
Кадис – Ледесма, Сальдуа, Эрнандес, Мбайе, Эспино, Алекс Фернандес (Алакрон, 60), Алехо (Бонгонда, 60), Сан-Эметерио (Алькараз, 72), Лукас Перес (Мабил, 72), Собрино (Негредо, 72), Окампо.
Барселона – тер Стеген, Бельерин, Пике, Араухо, Бальде, Бускетс, де Йонг, Гави (Педри, 57), Депай (Левандовски, 57), Рафинья (Фати, 72), Ферран Торрес (Дембеле, 57).
Огоҳлантиришлар: Рафинья (16), Бускетс (55), Лукас Перес (56).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
БАҲС ЯКУНИГА ЕТДИ!
90+2. ГООООООООООООООЛ! Дембеле ўнг оёқдаги зарбаси орқали ҳисобни янада йириклаштирди – 0:4!
90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
86. ГООООООООООООООЛ! Дембеле биргина паси билан Левандовскини бирга-бир ҳолатга олиб чиқди, ҳужумчи ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб, тўпни Фатига узатди. У бўш қолган дарвозани ишғол этди – 0:3!
84. Рубен Алькараз жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Тўп трибуна томон йўналтирилди.
82. Демак, ўша вақтдан давом этамиз.
- Баҳс тез орада давом эттирилиши кутилмоқда.
Футбол ўз йўлига. "Кадис" – "Барселона" учрашуви мухлиснинг тоби қочгани туфайли тўхтатилди
102. Бош ҳакам Дель Серро Гранде ва футболилар кийиниш хонасига йўл олишди.
98. Нима бўлган тақдирда ҳам кутамиз. Сабр қиламиз. Умид қиламизки, барчаси ижобий якун топади.
89. Ҳамма-ҳамма ўйга толган. Чунки инсон ҳаёти учун кураш олиб борилмоқда.
88. Мухлислар шифокорларни олқишлаб туришибди. Ҳамманинг нигоҳи ўша трибунага қаратилган...
82. Трибуналардан бирида мухлислардан бирининг тоби қочгани айтилмоқда. Шу боис ўйин тўхтатилиб, зарурий ва тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.
80. Дембеленинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Ледесма тўпни эгаллаб олди.
78. "Барселона"да алмаштириш: Бальде ўрнига Алонсо тушди.
74. Окампо Букестга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди.
73. Зарба! Рубен Алькараз ҳаводаги курашда ғолиб чиқиб, бош билан зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
72. "Барселона"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Фати туширилди.
72. "Кадис"да 3 та алмаштириш: Сан-Эметерио ўрнига Алькараз, Лукас ўрнига Мабил, Собрино ўрнига Негредо баҳсни давом эттиради.
71. Зарбааа! Рафинья икки марта зарба берди. Биринчиси ҳимоячига тегиб қолди, иккинчисини дарвозабон ушлаб олди.
68. "Барселона" позицион ҳужум уюштирмоқда. Каталониялик футболчилар рақиб ҳимоясининг очиқ нуқталарини қидиришяпти.
65. ГООООООООООООЛ! де Йонгнинг зарба йўллашига тўсқинлик қилган ҳимоячилар Роберт Левандовски олдида ожиз қолишди. Ҳужумчи осонлик билан дарвозага йўл топди – 2:0!
63. Зарба! Серхио Бускетснинг зарбасига аниқлик етишмади.
60. "Кадис"да 2 та ўзгариш: Фернандес ўрнига Алакрон, Алехо ўрнига Бонгонда майдонга тушди.
57. "Барселона"да 3 та ўзгариш: Ферран Торрес ўрнига Дембеле, Депай ўрнига Левандовски, Гави ўрнига Педри ўйинга қўшилди.
56. Лукас Перес спортга хос бўлмаган ҳаракати учун огоҳлантирилди.
55. ГООООООООООООООЛ! Гавининг пасидан кейин тўпни дарвозабон қайтаришга ҳаракат қилгач, тўп Френки де Йонгга бориб тушди. Ярим ҳимоячи деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди – 0:1!
53. Серхио Бускетс ўнг қанотдан олдинга интилаётган Ивал Алехони йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
49. Зарба! Френки де Йонг тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди, аммо Ледесма у нима қилмоқчи бўлганини олдиндан ўқий олди ва тўпни эгаллади.
48. Бугунги учрашувни томоша қилиш учун 19 530 томошабин келгани айтилмоқда.
47. Иван Алехонинг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
45+3. Ваууу! Ферран Торреснинг ўнг оёқдаги айланма зарбаси сал ноаниқ йўналиш касб этди.
45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.
45. Бельериннинг қанотдан ичкарига узатиб берган тўпи Мбайе томонидан бартараф қилинди.
42. Гави ва Сан-Эметерио тўқнашиб кетишди. Футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
39. Сальдуа Торресга нисбатан қоидани бузди.
38. Рафиньянинг пасидан сўнг Депай ва Торрес тўпни талашиб қолишди. Кейин эса Бальде тўп билан бироз олдинга бориб, йиқилиб тушди. Унинг айтишича, қоида бузиш бор эди, бироқ ҳакам бундай ҳисобламади.
35. Уууух! Рафинья бурчак зарбасини тезлик билан ўйинга киритди. Бельериннинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Араухо бош билан қулай позициядан жой олган Депайга берди, ҳужумчининг зарбасига эса аниқлик етишмади. Зўр вазият эди...
32. Мамаду Мбайе ва Рональд Ураухо ҳаводаги тўп учун курашда қатнашди, "Кадис" футболчисига ёрдам керак бўлмоқда. Шунингдек, ҳакам фурсатдан фаойдаланган ҳолда барча футболчилар сув ичиб олишларига имконият яратмоқда.
28. Лукас Перес қулай имкониятга эга чиқиши мумкин эди, бироқ у офсайдда қолгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.
26. Бельерин Окампони қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.
24. Лукас Переснинг яхши узатмасидан кейин ҳимоячилар сергак турганликларини намойиш қилишди ва тўпни узоқлаштирдилар.
22. Рафинья қулай позицияга чиқиб бориб, зарба берди. Унинг зарбаси жуда хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
19. Гавининг ичкариг ошириб берган хавфли тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди.
16. Рафинья майдон марказидан ҳужум томон интилаётган Лукасни йиқитди ва сариқ карточка олди.
14. Эктор Бельерин кечикиш туфайли Брайан Окампога нисбатан қўполлик ишлатди.
11. "Барселона" стандартдан кейин вазият ҳосил қилмади. Ҳимоячилар омадли ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.
10. Зарбаааа! Рафинья чап оёқда йўллаган зарбаси орқали дарвоза устунини нишонга олди. Қайтиб келган тўпга эга чиққан Торреснинг зарбасини эса Ледесма қайтарди, бурчак зарбаси.
8. Тўп назорати анъанага мувофиқ "Барселона"да.
5. Уууух! Депай жарима майдончаси ичида икки ҳимоячини алдаб, де Йонгга пас берди, сўнг тўп яна нидерландиялик ҳужумчининг ўзига етиб келди. Унинг зарбаси кучсиз чиққани боис Ледесма тўпга осонлик билан эга чиқди.
3. Алехандро Бальде жуда қўпол ўйнади ва қоидани бузди. Карлос Дель Серро вазиятни эътибордан чатда қолдирмади ва ҳуштагини чалди.
1. Ўйинга старт берилди!
- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Ла Лига 5-турида "Барселона" меҳмонда "Кадис"га қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.
Фикрлар