Футбол ўз йўлига. "Кадис" – "Барселона" учрашуви мухлиснинг тоби қочгани туфайли тўхтатилди

Sherzod Nurmatov
10 сен 2022, 23:41
Мухлисга ёрдам кўрсатиш учун дефибриллятор ишлатилди.

"Кадис" – "Барселона" беллашуви тўхтатилганига қарийб 40 дақиқа бўлди.

Воқеалар ривожи:

- Гап шундаки, трибунадаги мухлис ёмон аҳволга тушиб қолди ва унга зудлик билан ёрдам кўрсатишга тўғри келди.

- Футболчилар ҳакам ҳамроҳлигида кийиниш хонасига йўл олишди.. Ҳамма яхшиликка умид қилди.

- "Кадис" дарвозабони Херемиас Ледесма тиббий анжомларни катта тезликда трибунага элтиб берди. Буни албатта алоҳида эътироф этиш жоиз. 

- Кейин Испания ОАВ турли секторлардан жой олган икки мухлиснинг мазаси бўлмагани ҳақида хабар берди. Дастлаб, улардан биринчиси шифохонага олиб кетилди.

- Иккинчи беморни ҳам касалхонага етказишга ҳаракатлан бошланди ва амалга оширилди.

Демак, ҳаммаси ортда қолди. Футболчилар майдонга қайтишди. Матнли трансляцияни мана бу саҳифада кузатишда давом этинг.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo