UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Ла Лига. "Барселона" йирик ғалабага эришди, Мессидан хэт-трик Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" йирик ғалабага эришди, Мессидан хэт-трик

Испания чемпионати 16-тури доирасида Каталониянинг "Барселона" жамоаси "Камп Ноу" стадионида "Мальорка" клубини қабул қилди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Барселона

Антуан Гризманн - 7', Лионель Месси - 17', Лионель Месси - 41', Луис Суарес - 43', Лионель Месси - 83'

Примера Дивизион . 16-тур

08/12/2019, 01:00

2
:
5
Тугади

Мальорка

Анте Будимир - 35', Анте Будимир - 64'

Стадион: Camp Nou, 71072 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
7'  Антуан Гризманн
7'  Марк-Андре тер Стеген
8'  Серхи Роберто
17'  Лионель Месси
17'  Антуан Гризманн
41'  Лионель Месси
41'  Иван Ракитич
43'  Луис Суарес
43'  Френки де Йонг
64'  Френки де Йонг (Артуро Видаль)
67'  Жерар Пике
72'  Иван Ракитич (Карлес Аленья)
79'  Артуро Видаль
83'  Лионель Месси
83'  Луис Суарес
85'  Антуан Гризманн (Карлес Перес)
35'  Анте Будимир
35'  Сальва Севилья
59'  Сальва Севилья (Хуан Эрнандес)
64'  Анте Будимир
64'  Фран Гамес
71'  Идриссу Баба (Хосеп Сенье)
85'  Анте Будимир (Абдон Пратс)

Барселона – Мальорка 5:2 (4:1, 1:1)

8 декабрь, 01.00, «Камп Ноу»

Голлар:
Гризманн (7), - 1:0, Месси (17), - 2:0, Будимир (35), - 2:1, Месси (41), - 3:1, Суарес (43), - 4:1, Будимир (64), - 4:2, Месси (83), - 5:2.

Барселона – тер Стеген, Сержи Роберто, Пике, Лангле, Фирпо, Ракитич (Аленья, 72), Бускетс, де Йонг (Видаль, 64), Месси, Суарес, Гризманн (Перес, 85).

Мальорка – Рейна, Раильо, Састре, Гамес, Вальент, Севилья (Эрнандес, 59), Фебас, Дани Родригес, Баба (Сене, 71), Кубо, Будимир.

Огоҳлантириш: Роберто (9), Видаль (79).

  Учрашув якунланди. "Барселона" мухлисларини табриклаб қоламиз. >> Ла Лига жадвали

90+3. Рейна ўйиндаги 11-сейвини қайд этди.

90+1. 3 дақиқа қўшиб берилди

85. Ўзгариш. Гризманн ўрнига Перес тушди.

83. ГОЛ! Месси хэт-трикни расмийлаштирди. Бир-биридан чиройли голларни урмоқда.

79. Видаль огоҳлантирилди.

77. Тер Стегендан ажойиб сейв! 

75. Видаль Суаресни тўп билан таъминлади, Луиснинг тўхтатмасдан берган зарбаси кучсиз чиқди.

72. Ўзгариш. Ракитич ўрнини Аленьяга бўшатиб берди.

71. Ўзгариш. Баба ўрнига Сене майдонга тушди.

70. Ўйин темпи анча тушиб кетди.

64. ГОЛ! 4:2. Анте Будимир боши билан гол урди ва дублга эришмоқда. Кубо бошлаб берган ҳужум гол билан якунланди. 

64. Ўзгариш. Де Йонг ўрнига Артуро Видаль тушди.

59. Ўзгариш бўлмоқда. Севилья ўрнига Эрнандес тушди.

58. Суареснинг зарбаси кучсиз чиқди. 

52. Гризманн деярли бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 

49. Ракитич узоқ масаофадан зарба йўллади. Ноаниқ. 

46. Иккинчи бўлимни меҳмонлар бошлашди!

Биринчи бўлим якунланди. ТАНАФФУС

43. ГОЛ! Суарес ҳам ўз мақсадига етди, 4:1. Френки де Йонгнинг узатмасидан сўнг, Суарес товони билан тўпга тегинди ва бу Рейнанинг устидан ошиб дарвоза тўрига бориши учун етарли бўлди. Ажойиб гол. Футболдан завқ оляпмиз.

41. ГОЛ! 3:1. Тўп Мессига тушади ва ҳар доимгидек чиройли гол! Дўстлар, шундай маҳорат эгаси даврида яшаётганимиз ҳам бу бизнинг бахтимиз. 

38. Қоида бузиш бўйича ҳам "Барселона" олдинда бормоқда - 6:4.

35. ГОЛ! 2:1. Анте Будимирнинг зарбаси тер Стеген устидан ўтган ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди. Бу ерда тўп Ланглега тегиб йўналишини ҳам ўзгартирганди. 

32. Суарес!!! Рейнани алдаб ўтди ва йиқилаётиб бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Иккинчи вазиятки, ундан омад юз ўгирмоқда.

30. Месси тўпни чиройли ўзига бўйсундирди ва дарвозага йўллади, Рейна бу сафар қаршилик кўрсата олганди.

28. Суарессс! Уругвайлик форварднинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди...

26. 18 ёшли Кубо жуда яхши ўйнамоқда. Ажойиб дриблинг орқали "Барселона" футболчиларини шошириб қўймоқда ва фақатгина қўполлик эвазига тўхтатилмоқда.

17. ГОЛ! 2:0. ЛЕО МЕССИ! Ўз услубида ажойиб бурама зарба берди ва жарима майдончаси яқинидан дарвозанинг юқори бурчагини ишғол этди.

16. Бускетсдан ажойиб зарба ва Рейнада сейв! Бурчак зарбаси...

15. Месси узатилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди, вазиятни ўқий олди.

9. Сержи Роберто Такефусо Кубога қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

7. ГОЛ! ГРИЗМАНН! Жорий мавсум Ла Лигажа бешинчи голини киритди. Қарши ҳужумда тер Стегеннинг узатмасидан сўнг ҳимоячиларидан ўтиб кетган Антуан дарвозабоннинг устидан тўпни оширган ҳолда мақсадига эришди.

4. "Барса" жуда фаол бошлади. Мессининг узатмаси ва Гризманн... Бесамар якун

1. Учрашув бошланди!


Ўйин бошланишидан олдин Лионель Месси олтинчи "Олтин тўп"ини мухлисларига намойиш этди. 

 

Ассалому алайкум футбол мухлислари! Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бироздан сўнг учрашувга старт берилади.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика