UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  1 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  0 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  8 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  23 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2

Ла Лига. Аутсайдер “Осасуна” “Реал Мадрид”ни қабул қилади ва 18-турнинг бошқа учрашувлари превьюси Янгиликлар

Ла Лига. Аутсайдер “Осасуна” “Реал Мадрид”ни қабул қилади ва 18-турнинг бошқа учрашувлари превьюси

Ла Лига ўйинларини ҳафтанинг дастлабки кунларида томоша қилишга ўрганиб қолган мухлис яна аввалги – дам олиш кунлари футбол учрашувлари бўладиган режимга қайтишига тўғри келади.

Янги йилнинг илк ҳафтасидан толиққан бўлсангиз, ушбу анонсни ўқинг-да ва Испания чемпионатини кузатишда давом этинг. Бошланажак 18-тур олдидан эса биз ўтган турни бирров эслаб ўтамиз. Хўш, 17-турда нималар бўлди?

“Бетис” жамоаси “Севилья”ни ўз майдонида қабул қилди ҳамда 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. “Сельта” меҳмонда Мадриднинг “Реал”ига қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Мадриднинг бошқа бир жамоаси “Атлетико” сафарда “Алавес” меҳмони бўлди. Қизиқарли кечган учрашувда “Атлетико Мадрид” 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. “Барселона” “Уэска”га қарши сафардаги баҳсда кичик – 0:1 ҳисобида устун келди. Шу ва бошқа натижалар билан якунига етган Ла Лиганинг 17-туридан сўнг энди олдинда 18-тур кутиб турибди. Дарвоқе, ҳафта ўртасида “Атлетик Бильбао” – “Барселона” жамоалари 2-турнинг қолдирилган ўйинини ўтказишди. Голларга бой бўлган учрашувда каталонияликлар 2:3 ҳисобида ғалабага эришди. 


18-турнинг қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинлари анонси билан эса қуйида танишинг.


Турнинг дастлабки ўйини: “Сельта” – “Вильярреал”

Ўтган турда меҳмонда “Реал”га мағлуб бўлган “Сельта” ўз уйида “Вильярреал”ни қабул қилади. Меҳмонлар эса 17-турда “Леванте”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Айни вақтда, турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган “Вильярреал”нинг “Сельта” билан орасидаги очколар фарқи 6 тани ташкил этади. Икки жамоа ҳам ўзидан битта юқоридаги жамоадан атиги 1 очкога ортда қолмоқда. Ушбу ўйиндаги ғалаба эса уларни бир поғона юқорига силжиш имконини бериши мумкин. “Сельта” – “Вильярреал”ўйини 8 январь куни Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. 

Ўзаро ўйинлар: Ушбу баҳс жамоаларнинг ўзаро 31 ўйини бўлади. Ўтказилган учрашувлардан 13 тасида “Сельта”, 11 тасида эса “Вильярреал” жамоаси устун келишган. 6 баҳс эса дуранг билан якунига етган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Давид Хунка, Серхио Алварес, Кевин Васкес, Эмре Мор (“Сельта”). Пако Алкасер, Алберто Морено, Францис Коклен, Марио Гаспар, Висенте Иборра (“Вильярреал”).


Қаторасига иккинчи бор гранд жамоага қарши ўйнайдиган “Атлетик Бильбао” “Атлетико Мадрид” меҳмони

Чоршанба куни билбаоликлар “Барселона”ни ўз майдонларида қабул қилишди ва мағлубиятга учрашди. Жамоа мазкур баҳсга эса рақибларига қараган бирмунча чарчоқ билан етиб келадилар. “Атлетико”нинг ишлари чакки эмас. Жамоа турнир жадвалида пешқадам, таъқибчисидан 2 очко олдинда ва энг муҳими 2 ўйин кам ўтказган. “Атлетик” эса жадвалнинг ўртасида жойлашган – 9-ўринда. 21 очко тўплаган жамоанинг очко йўқотишга ҳақлари йўқ. Муросасиз кечиши кутилаётган ушбу ўйин шанба куни соат 20:15 да бошланади. 


Ўзаро ўйинлар: Жами ўтказилган 180 ўйиндан 84 тасини “Атлетико Мадрид”, 65 тасини “Атлетик Бильбао” ютган. 31 учрашув эса дуранг билан якунланган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Эктор Эрера, Хосе Хименес (“Атлетико Мадрид”). Перу Ноласкоайн, Унай Лопес, Эрай Алварес (“Атлетик Бильбао”).


“Гранада” “кучли учлик”ка қайтган “Барселона”ни қабул қилади

“Кўк-анорранглилар” аста-аста ўзларига келиб олишмоқда. Узоқ танаффусдан сўнг яна “кучли учлик”ка кирган “Барселона” ушбу учрашувга яхши кайфият билан етиб келишмоқда. 17-турда “Уэска”ни, ҳафта ўртасида эса “Атлетик Бильбао”ни мағлуб этган жамоа 7-ўринда бўлишига қарамасдан, ўтган тур ўзидан анча пастда турган “Эйбар”га мағлуб бўлган “Гранада” билан беллашувда қийинчиликка учраши мумкин. Сабаби, меҳмонда кечади учрашув ва бу сафар ҳам энди “Гранада” мағлуб бўлса эгаллаган ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин. Буларнинг барчаси қандай якун топишини эса 9 январь куни 22:30 да бошланадиган ўйин кўриб, билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасида кечган 48 ўйиннинг 38 тасида “Барселона” зафар қучган бўлса, 6 тасида “Гранада”нинг қўли баланд келган. 4 ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Анхел Монторо, Нейдер Лосано, Дарвин Мачис, Луис Миля, Кини (“Гранада”). Ансу Фати, Серхи Роберто, Жерар Пике, Филиппе Коутино (“Барселона”).


“Реал Мадрид” аутсайдер “Осасуна” меҳмони бўлади

17-турда “Сельта”ни мағлубиятга учратган Мадриднинг “Реал”и аутсайдер жамоа билан 18-турда ўйнашини билиб хотиржамликка берилиши тўғри эмас. “Осасуна” ўтган тур “Реал Сосьедад” билан дуранг ўйнади. Сосьедадликларнинг охирги вақтлар очко улашаётганини ҳисобга олмаса ҳамда “Осасуна” ўша баҳсни меҳмонда ўтказганини таъкидласак, “Реал Мадрид”га бош оғриқ бўлиш эҳтимоли бор. Қисқаси, буларнинг барчасига шанбадан якшанбага ўтар кечаси 01:00 да гувоҳ бўламиз.

Ўзаро ўйинлар: 80 та ўйиннинг 51 таси “Реал Мадрид”нинг ғалабаси билан тугаган бўлса, 13 тасида “Осасуна”нинг қўли баланд келган. Қолган 16 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Дарко Брашанац, Чими Авила, Лукас Торро (“Осасуна”). Серхио Рамос, Родриго (“Реал Мадрид”).


2 очколик фарқ: “Вальядолид” – “Валенсия”

Қуйи поғоналарда кураш олиб бораётган мазкур жамоаларнинг орасида 2 ўрин ва 2 очко фарқ мавжуд. “Вальядолид” 17 учрашувдан 18 очко жамғарган бўлса, “Валенсия” худди шунча ўйинда 16 очко қўлга киритган. Валенсияликларнинг мағлубияти уларни хавфли зонага тушириб қўйиши мумкин бўлса, “Вальядолид” очко йўқотадиган бўлса жамоанинг аҳволи янада қийинлашиш эҳтимоли юқори. 10 январдан 11 январга ўтар кечаси 01:00 да бошланиши режалаштирилган ўйинда қандай натижа қайд этилишини кўрамиз. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лигада бугунги кунга қадар ўтказилган 86 ўйиннинг 24 таси “Вальядолид”, 39 таси “Валенсия”нинг устунлиги билан якунига етган. 23 учрашув эса дуранг билан якунланган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хоакин Фернандес, Фабиан Ореляна, Кико Оливас, Раул Гарсия, Маркос де Соуза, Сайди Жанко (“Вальядолид”). Габриел Паулиста, Яспер Силлессен (“Валенсия”).


18-турда шунингдек, қуйидаги учрашувлар ҳам ўтказилади:

09.01  18:00  (Тошкент вақти)  “Севилья” – “Реал Сосьедад”

10.01  18:00  (Тошкент вақти)  “Леванте” – “Эйбар”

10.01  20:15  (Тошкент вақти)  “Кадис” – “Алавес”

10.01  22:30  (Тошкент вақти)  “Эльче” – “Хетафе”

11.01  01:00  (Тошкент вақти)  “Уэска” – “Бетис”


Олдинда бизни кутаётган турлар янада қизиқарли кечиши аниқ, ҳозирча эса мазкур тур ўйинларини кузатиб боринг, қадрли футбол ихлосмандлари. 


Оғабек Самисов тайёрлади 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика