UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

"КЮ-2015" биринчи ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонди Янгиликлар

"КЮ-2015" биринчи ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонди

Бугун "Ёшлик" спорт мажмуасида "Championat.asia" ҳамда "Oreo" савдо белгиси ҳамкорлигида ўтказиладиган "Келажак Юлдузлари-2015" футбол фестивалининг биринчи тур учрашувлари бўлиб ўтди

"Пахтакор" - "Локомотив" 2:0 (1:0)

Голлар: Рихсибоев С, Норбиев М.

"Пахтакор": Мансуров Ш, Бахтиёров М, Абдуллаев А, Ҳикматуллаев М, Атометов А, Рихсибоев С, Ли Владимир, Искандеров А, Мирафзалов А, Норбиев М, Усмонов К, Асқаров Ж.

Мураббий: Виктор Шимяков.

"Локомотив": Сибгатулин Р, Бахтиёров Ш, Шокиров М, Аматов А, Баҳодиров К, Учқунов М, Алишеров А, Мирзаев Л, Хазигалиев А, Ашуров А, Жўраев Ҳасан, Жўраев Ҳусан.

Мураббий: Суннат Рўзиев.


Ўйин бошланишидан аввал 2006 йилда таваллуд топган ўсмирлар ОЧЛда бўлгани каби учрашув комиссари билан залга тушиб келдилар. Давлатимиз мадҳияси янграгач, икки жамоа аъзолари биргаликда суратга тушдилар.




Куни кеча Туркияда бўлиб ўтга фестивалда биринчи ўрин билан қайтган ёш темирйўлчилар ўйиннинг дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилдилар. 20 дақиқадан икки бўлим давом этган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳужумни "Локомотив" қилган бўлсада, голни "Пахтакор" аъзоси урди. Қизиғи шундаки, Виктор Шияков дарвозага аслида ҳимоячи бўлган футболчини ўйинни бошиданоқ таркибга киритди. Бу эса ўйин натижасига ўз таъсирини ўтказа олди. Рихсибоев томонидан киритилган биринчи голда айнан Мансуровнинг тезкор ҳаракатлари сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда эса Нойерга ўхшаб ҳаракат қилган посбон иккита сейв қилди. Гарчанд,ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборган бўлсада, Сибгатулин ҳам ўз постида ишончли турди. 

Ўйинни футболчиларнинг захира ўриндиғидан бевосита Иван Нагаев ва Неманя Яничич томоша қилдилар. Олий лигада ўз ўрнига эга футболчилар билан бир қаторда ўтириш ёшларимизга катта қувонч бағишлагани бўлса ажаб эмас.







Учрашув якунига кўра "энг яхши футболчи" дея "Пахтакор" жамоасининг дарвозабони Ш.Мансуров топилди. Унга "Akfa olami" савдо бренди томонидан телефон совғаси топширилди.




Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика