UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Кузда бизни кутаётган мусобақалар Янгиликлар

Кузда бизни кутаётган мусобақалар

Ўйлаймизки, 2024 йилнинг кузи биз учун серҳосил ва сермазмун келади. Сабаби кузда турли терма жамоаларимизни халқаро мусобақалар кутмоқда.

Ҳозирча клублар футболига тўхталмаймиз. Яхши биласиз, "Пахтакор" Элит чемпионлар Лигасида, "Насаф" Осиё чемпионлар Лигасида иштирок этади. Бу ҳақда еталича маълумот берилди. Шу боис ҳозирча клуб футболидан озгина узоқлашиб, эътиборни терма жамоаларга қаратамиз. Зеро, 4та терма жамоани олдинда муҳим ўйинлар кутмоқда.

Футзал бўйича жаҳон чемпионати

Илк бор футзал бўйича жаҳон чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади ва жуда катта тарихий воқеликка айланади. 14 сентябрь - 6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақада мухлисларимизнинг Ўзбекистон футзал терма жамоасидан умиди катта. Хосе Венансио Лопес шогирдлари гуруҳ ўйинларини Нидерландия, Парагвай ва Коста Рикага қарши ўтказишади.

14 сентябрь. 20:00
Ўзбекистон - Нидерландия

17 сентябрь. 20:00
Ўзбекистон - Парагвай

20 сентябрь. 20:00
Коста Рика - Ўзбекистон

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси учун бу учинчи мундиал бўлади. Ва албатта, ўзимизда ўтадиган нуфузли турнирда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

ЖЧ-2026 саралаш


Куз ойларида бизни кутиб турган асосий мусобақалардан бири жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари бўлади. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрга қадар 6та учрашувда майдонга тушади.

5 сентябрь. Ўзбекистон - КХДР
10 сентябрь. Қирғизистон - Ўзбекистон
10 октябрь. Ўзбекистон - Эрон
15 октябрь. Ўзбекистон - БАА
14 ноябрь. Қатар - Ўзбекистон
19 ноябрь. КХДР - Ўзбекистон

Маълумки, саралашнинг учинчи босқичида 18та жамоа 6тадан 3 гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳдан 1-2 ўрин эгалари тўғридан тўғри Жаҳон чемпионатига йўл олади. 3-4 ўриндагилар эса саралашнинг кейинги босқичида иштирок этади. Биз учун гуруҳда 1-2 ўриндан бирини қўлга киритиш жуда муҳим. Ўйлаймизки, бош мураббий Сречко Катанец бунинг учун бор имкониятини ишга солади.

U-20 Осиё чемпионати саралаш


Навбатдаги U-20 Осиё чемпионати 2025 йилнинг 6-23 февраль кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Шу йилнинг сентябрь ойида эса бу мусобақа учун саралаш босқичи ташкил этилади. Саралашда 2005 йил 1 январдан кейин туғилган болалар майдонга тушади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ўйинлари:

23 сентябрь. Камбоджа - Ўзбекистон
25 сентябрь. Ўзбекистон - Непал
27 сентябрь. Хитой Тайпейи - Ўзбекистон
29 сентябрь. Ўзбекистон - Баҳрайн

Айни пайт бу ёшдаги терма жамоамизга Фарҳод Нишонов мураббийлик қилмоқда. U-20 Осиё чемпионати саралаш босқичида жамоалар 10та гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳ ғолиблари ва 5та энг яхши иккинчи ўрин эгалари қитъа биринчилиги йўлланмасига эга бўлишади. Биз жой олган гуруҳ ўйинларига Хитой Тайпейи мезбонлик қилади. Ёшлар терма жамоамизга омад тилаб қоламиз.

U-17 Осиё чемпионати саралаш

Шу йилнинг кузида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳам Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади. Бунда 2008 йил 1 январдан кейин туғилган болалар ўйнайди. U-17 Осиё чемпионати 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади. Саралашдаги ўйинларимиз:

23 октябрь. Ўзбекистон - Фаластин
25 октябрь. Хитой Тайпейи - Ўзбекистон
27 октябрь. Ўзбекистон - Ироқ

Бунда ҳам саралаш 10та гуруҳда ўтказилади ва гуруҳ ғолиблари билан бирга 5та энг яхши иккинчи ўрин эгаси Осиё чемпионатига йўл олади. Биз жой олган гуруҳ учрашувлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтади. Буни қарангки, ҳам ёшлар, ҳам ўсмирлар терма жамоамиз ўз ўйинларини Хитой Тайпейида ўтказади. Бу ёшдаги терма жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов бўлиб, ёш мутахассисга бўлажак баҳсларда омад тилаб қоламиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика