Куртуа: "Умид қиламанки, Эден ўйин тақдирини ҳал қилади"

Mirjalol Normatov
27 июн 2021, 15:20
Бельгия термаси посбони Тибо Куртуа жамоадоши Эден Азар ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Тибо ўзининг энг яхши ҳолатига қайтмоқда. "Реал"даги сўнгги ойлар у учун осон ўтмади. Азар яхши машғулот қилди. Унинг ўйинга қанчалар чанқоқлишини кўриб турибман. Аммо унинг майдонга тушмаслигини кўриш оғир.

Машғулотларда у уч-тўрт футболчини алдаб ўтмоқда. Гарчи оёғига тепишса ҳам унга фарқи йўқ. Ўйинни давом эттира олади. У рухан ва жисмонан бақувват футболчи. Фақатгина бир ритмга тушиб олиши керак.

Катта футболчилардан кўп нарсаларни кутишади. Шу боисдан улар бошқалардан фарқ қилишади. Умид қиламанки, у Португалияга қарши ўйин тақдирини ҳал қилади", - деди Куртуа.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal