

"Рақибларимиз кўп зарба беришди, аммо улар уч марта дарвозани аниқ пойлашди. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди. Кўп жиҳатдан кучайишимиз керак. Биринчи ўйинда дарвозадан тўп олиб чиқмаслик муҳим эди. Марокашликлар жуда яхши прессинг қилишди. Буни кутмаган эдик. Дарвоқе, мен Испаниянинг ўйинини тўлиқ кўрмадим. Кийиниш хонасида бироз томоша қилдик. Ўйлашимча, Луис Энрике жуда рақобатбардош жамоа тузди", – деди дарвозабон.
2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтмоқда ва 18 декабрда якунланади. Бельгия "F" гуруҳида Марокаш, Канада ва Хорватияга қарши ўйнайди. Навбатдаги учрашувда жамоа 27 ноябрь куни марокашликлар билан тўқнаш келади.



