UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Куртуа Чемпионлар лигасида Мессининг пенальтисини қайтарди. Яна кимлар бу ишни уддалаган? Янгиликлар

Куртуа Чемпионлар лигасида Мессининг пенальтисини қайтарди. Яна кимлар бу ишни уддалаган?

Кеча Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида ПСЖ "Реал"га қарши майдонга тушди.

Ўйинининг 62-дақиқасида Килиан Мбаппе рақиб жарима майдонига ёриб кирди. Франциялик футболчини Карвахал тўхтатиб қолди. Ҳакам иккаланмасдан 11 метрли нуқтага ишора қилди. Тўпга Лионель Месси яқинлашди.

Месси Чемпионлар лигаси жорий масумида пенальтидан иккита гол урди. Аммо бу сафар аргентиналик ҳужумчининг зарбасини Куртуа бартараф этиб, учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди.

Бу Мессининг турнирдаги бешинчи ноаниқ пенальтиси эди. Келинг, Леонинг аввалги ноаниқ уринишларини ёдга оламиз.


ПСЖ — Барселона 1:1

10.03.2021, ⅛ финал

Дарвозабон: Кейлор Навас

Бир йил олдин Месси "Барселона" либосида айнан ПСЖ дарвозасига пенальтидан тўп киритолмаганди. ПСЖ сафарда каталонияликларни дастлабки ўйинда 1:4 ҳисобида мағлуб этганди. Жавоб ўйинида Мбаппе тезда парижликларни олдинга олиб чиқди, Месси ҳисобни тенглаштирди, кейин эса биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида дубль қилиш имкониятига эга бўлди, лекин муваффақиятсиз зарба берди.



Манчестер Сити — Барселона 1:2

24.02.2015, ⅛ финал

Дарвозабон: Жо Харт

Нимчорак финалнинг илк баҳси каталонияликлар учун омадли келди. Ҳатто биринчи бўлимдаёқ Луис Суарес дубль қайд этди. Танаффусдан кейин Серхио Агуэро орадаги фарқни қисқартирди. Қўшиб берилган дақиқаларда Месси 11 метрли нуқтадан аниқ зарба йўллаб, кейинги босқич масаласини эртароқ ҳал қилиши мумкин эди, бироқ Жо Харт тўпни қайтарди. Аргентиналик футболчи тўпни боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди. Лекин бу каталонияликларнинг кейинги босқичга чиқишига тўсқинлик қилмади.



Барселона — Челси 2:2

24.04.2012, ярим финал

Дарвозабон: Петр Чех

Ҳақиқий трийлербоп ўйин. "Челси" қарама-қаршиликнинг биринчи ўйинида минимал ғалабага эришди. Жавоб учрашуви лондонликлар учун жуда ёмон бошланди - 35 дақиқада Серхио Бускетс ҳисобни очган бўлса, 37 дақиқада Жон Терри тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Танаффусгача жамоалар яна биттадан уришди. Кейинги босқичга чиқиш учун "Барселона" озчиликда ўйнаётган "Челси"га гол уриши керак эди. Бироқ 50 дақиқада Лео Месси 11 метрдан дарвоза тўсини томон зарба йўллади ҳамда учрашув сўнгида Фернандо Торрес қарши ҳужум натижасида ҳисобни тенглаштириб, каталонияликларни мусобақа билан хайрлашишга мажбур қилди.



Барселона — Панатинаикос 5:1

14.09.10, гуруҳ босқичи

Дарвозабон: Александрос Цорвас

Мессининг гуруҳ босқичидаги ягона пенальтидан фойдалана олмаган баҳси юнонларга қарши ўйинга тўғри келган. Аргентиналик футболчи вазиятдан фойдалана олмаганида, таблода 3:1 ҳисобида "Барселона" фойдасига ишлаётганди. Лео қулай имкониятни кўкка совурган бўлса-да, учрашув давомида дублга эришди, бу эса каталонияликларнинг ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонишини таъминлади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика