UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Расман: "Динамо" буркина-фасолик футболчини таркибга қўшиб олди  2 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1

Купер нега гапирмаяпти? Янгиликлар

Купер нега гапирмаяпти?

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Австралияда йиғин ўтказди.

Ушбу йиғин доирасида вакилларимиз дастлаб Ливан, сўнгра Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди.

Бу баҳсларда битта дуранг ва битта мағлубият қайд этдик.

Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович ўйиндан аввал ва кейин сайтимиз учун махсус фикр билдириб ўтди. Мана кеча Жанубий Корея устози Паулу Бенту ҳам ўйиндан кейин фикр билдирган ва жаҳоннинг кўплаб нашрларида унинг фикрлари чоп этилди. Хатто ОФК расмий сайтида ҳам Бентунинг гаплари чиқди.

Лекин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Австралияга кетишдан олдин ҳам, Австралияда ҳам умуман интервью бермади. Балки ўртоқлик ўйинларидан олдин ва кейин матбуот анжуманлари бўлмагандир. Лекин Австралияда бўлиб турган ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистондаги миллионлар мухлислар учун бош мураббийнинг фикрини олиб сайтга жойласа бўлар эдику.

Радуловичдан фикр сўрабсизлар, нега Купердан сўрамайсизлар дейишингиз мумкин. Терма жамоамиз Австралияга учиб кетиши арафасида Эктор Купер учун бир нечта саволлар юбордик. Аммо саволлар жавобсиз қолди. Тўғри Купер бизнинг сайтимизнинг саволларига жавоб беришга мажбур эмас. Лекин ҳеч бўлмаса ЎФА расмий сайтига икки оғиз фикр билдирса бўлардику.

ЎФА матбуот хизмати Австралиядаги йиғинга олиб кетилгани албатта барчамизни қувонтирди. Сабаби терма жамоа йиғинидан иссиқина расмлар, видеошарҳлар бериб борилди. Бу яхши албатта, лекин Купер мазкур баҳслар ҳақида "лом-мим" демади. Ҳар ҳолда ЎФА расмий сайтида бундай хабар чиқмади.

Терма жамоа Тошкентга қайтиб келгач ЎФАдан Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этиб беришини кутамиз. Сабаби терма жамоа халқники ва бош мураббий саволларга жавоб бериши керак.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика