

Каталония клуби 21 августда Ла Лига 2-тур доирасида "Реал Сосьедад" билан ўйнайди, аммо француз ўйин учун таркибга киритилмайди.
"Кўк-анорранглилар" ҳали ҳам 23 ёшли ўйинчини Испания чемпионатидаги иштирок учун рўйхатдан ўтказишмади.
Ҳужумчилар Мемфис Депай ва Пьер-Эмерик Обамеянгнинг сотувлари "Барса"га Кундени рўйхатдан ўтказишга имкон бериши кутилмоқда.
Каталонияликлар Ла Лига 3-тури доирасидаги ўйинни 28 августда "Вальядолид"га қарши ўтказади.



