

"Бавария" шарафини ҳимоя этиб келган испаниялик чап қанот ҳимоячи Хуан Бернат ПСЖ аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.
ПСЖ 25 ёшли ҳимоячи Бернат учун "Бавария"га 15 миллион евро тўлагани айтилмоқда. Париж клуби Бернат билан 3 йиллик битимга имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ "Бавария"нинг бошқа бир ҳимоячиси Жером Боатенг билан ҳам жиддий қизиққанди. Аммо якунда марказий ҳимоячи Боатенг билан эмас, балки қанотда ўйнайдиган Бернат билан келишувга эришди.



