UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Кун қаҳрамони. Златан Ибрагимович Янгиликлар

Кун қаҳрамони. Златан Ибрагимович

Златан Ибрагимович - айни дамда "Пари Сен-Жермен" футболчиси.
Лақаби: Ибра, Ибракадабра
Туғилган санаси: 1981 йил 3 октябр (33 ёш) (Швеция, Мальмё)
Миллати: Швед, келиб чиқиши босниялик
Бўйи: 195 см
Майдондаги позицияси: Ҳужумчи
Клуб:  "Пари Сен-Жермен" (Франция)
Рақам: 10
Ёшлар жамоаси:
1987—1991 "Мальмё BI" (Швеция)  
1989—1995 "ФБК Балкан" (Швеция)
1995—1999 "Мальмё" (Швеция)

Клубдаги фаолияти
1999—2001 "Мальмё" 40 ўйин (16 гол) (Швеция)
2001—2004 "Аякс"   74 (35) (Голландия)
2004—2006 "Ювентус" 70 (23) (Ювентус)
2006—2009 "Интер" 88 (57) (Италия)
2009—2010 "Барселона" 29 (16) (Испания)
2010—2011 "Милан" 29 (14) (Италия)
2011—2012 "Милан" 32 (28) (Италия)
2012—ҳозиргача  "Пари Сен-Жермен"   68 (58)
Миллий терма жамоа
2001  Швеция (21 ёшгача)   7 ўйин (6 гол)
2001—ҳозиргача Швеция   98 (48)



Ютуқлари
Жамоавий


"Аякс"
Голландия чемпиони: 2001/02, 2003/04
Голландия Кубоги соҳиби: 2001/02
Голландия Суперкубоги соҳиби: 2003

"Ювентус"
Италия чемпиони: 2004/05, 2005/06 (коррупция туфайли иккаласи ҳам бекор қилинган)
Италия Суперкубоги финалчиси: 2005

"Интер"
Италия чемпиони: 2006/07, 2007/08, 2008/09
Италия Суперкубоги соҳиби: 2006, 2008
Италия Кубоги финалчиси: 2006/07, 2007/08
Италия Суперкубоги финалчиси: 2007

"Барселона"
Испания чемпиони: 2009/10
Испания Суперкубоги соҳиби : 2009, 2010
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2009
Клублар ўртасида жаҳон чемпиони: 2009

"Милан"
Италия чемпиони: 2010/11
Италия Суперкубоги соҳиби: 2011

"Пари Сен-Жермен"
Франция чемпиони: 2012/13, 2013/14
Франция лига Кубоги соҳиби: 2013/14
Франция Суперкубоги соҳиби: 2013, 2014

Шаҳсий ютуқлари

А Серия тўпурари (2): 2008/09, 2012
Лиги 1 тўпурари (2): 2013, 2014
Швеция йил футболчиси  (8): 2005, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013
Италия йил футболчиси (3): 2007, 2008, 2010
Франция Чемпионати энг яхши футболчиси (2): 2013, 2014
УЕФА Чемпионлар Лигасининг энг яхши ассистенти : 2013
Швеция терма жамоасида Европа чемпионатида энг кўп гол урган футболчи: 6 гол
2012 йилдаги Европа чемпионатининг УЕФА рамзий терма жамоаси аьзоси
Golden Foot соврини эгаси: 2012
Ференц Пушкаш соврини эгаси: 2013

Шахсий ҳаёти

Златан Ибрагимович швециялик фотомодел Хелен Сегерга уйланган.Бу жуфтликнинг икки фарзанди бор - Максимилиан (22.09.2006) ва Винсент (06.03.2008). Ҳозирда Парижда яшашади. Ибрагимович таэквондо бўйича қора белбоғ соҳиби. ёшлигида Мальмёдаги "Бирлик" клубида шуғулланган. Златан беш тилда гаплаша олади: швед, босния, инглиз, испан ва италян. "Eurosport" каналига берган интервьюсида унинг кумири Муҳаммад Алилигини таькидлаган: "Спортда ва ундан ташқарида Муҳаммад Али мен учун намунадир".

Татуировкалари
Ибрагимович футболдан ташқари татуировкалари билан ҳам машҳур. Унинг танасида 11та сурат ёки ёзув мавжуд. Улар асосан шахсий ҳаёти ҳақида.



"Қизил аждархо" - Ибрагимовичнинг энг ёрқин татуировкаси. Ўнг тарафига чизилган.
"Мaximillian" - биринчи ўғлининг исми, ўнг қўлида.
"Vincent" - иккинчи ўғлининг исми, чап қўлида.
"Ибрагимович коди" - иккала билагида ота-онаси, акалари ва опа-сингиллари туғилган кунлари ёзилган. Кейинроқ эса фарзандларининг туғилган саналари қўшилди.
"Ибрагимович" фамилияси арабчада - ўнг қўлида.
Оилавий бахтни билдирувчи сурат - ўнг елкасида.
Онасининг исми - ўнг қўлида.
Отасининг исми - чап қўлида.
"Only god can judge me" (Фақат яратган менга ҳукм чиқаради) - ўнг тарафида.
"Икки туз" - ўнг тарафида, аждарҳо тепасида.


Жасур Асланов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика