UZ

Германия. "Бавария" сафарда ҳам "Боруссия"ни мағлуб этди, орадаги фарқ 7 очкога етди Янгиликлар

Германия. "Бавария" сафарда ҳам "Боруссия"ни мағлуб этди, орадаги фарқ 7 очкога етди

Германия чемпионати 28-туридан ўрин олган марказий - "Боруссия" Д - "Бавария" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Боруссия Д – Бавария 0:1

«Сигнал Идуна Парк»

Гол: Киммих (43).

Боруссия Д – Бюрки, Аканжи, Пишчек (Гетце, 80), Хуммельс, Хакими, Дауд (Витцель, 85), Геррейру, Азар, Дилэйни (Жан, 46), Брандт (Санчо, 46), Холанд (Рейна, 72).

Бавария – Нойер, Павар, Боатенг (Люка Эрнандес, 85), Алаба, Киммих, Горетцка, Дэвис, Коман (Перишич, 73), Гнабри (Мартинес, 87), Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантириш: Хуммельс (13), Мюллер (66), Дауд (67), Дэвис (74).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги фарқ энди 7 очкога етмоқда! Томонларга биринчи бўлим учун миннатдорлик билдирамиз, иккинчи бўлимдаги "Боруссия"нинг ўйини эса одамни бироз хафа қилди.

90+2. "Бавария" футболчилари тўпни эгаллаб олиб, вақтни чўзишмоқда. Умуман олганда ҳақли ғалаба қўлга киритилмоқда.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Иккинчи бўлимдаги ўйини билан "Боруссия" ҳали ҳам "Бавария"ни мағлуб этадиган даражада эмаслиги сезилиб қолмоқда.

89. Мюллернинг зарбаси рақибига теккан ҳолда дарвозабон қўлига бориб тушди.

87. Флик Мартинесни ўйинга қўшди. Демак, "Бавария" ҳимояга эътиборни кучайтирди.

85. Бир кинода шундай дерди: "Сокинликни ёмон кўраман". Ўйин сокинлашди. Албатта, мухлислар билан ўйин бунақа бўлиб қолмасди)

83. ЗАРБАААААААААААААААААА!!!!! Бу сафар хавфлироқ!!! Левандовски дарвозанинг тўғрисидан, 20 метрлардан чап оёғида айёрона зарба йўллади. Тўпни дарвоза тўсини қайтарди!

81. ЗАРБАААААААААА!!! Нойердан супер сейв! У Дауднинг кучли зарбасини қайтарди!

80. Дортмундда сўнгги мавсумини ўтказаётган Марио Гётце ўйинга қўшилди.

Расман: “Боруссия Д” Гётценинг кетишини эълон қилди

77. УХХХХ!!! Жаннинг пасидан кейин Рейна 5 метрдан дарвозани ишғол қила олмади. 

75. Геррейрунинг зарбасини Нойер осонлик билан ушлаб олди.

74. Рейна йиқитилди, Девис сариқ олди. "Боруссия"да стандарт вазият!

72. УХХХХХ!!! Санчодан хавфли тўп узатиш! Нойер ҳам тўпни ушлаб олишга сакрагандек кўринди ва тўпни ўтказиб юборди. Табиийки Холанд тўпга ета олмади. Унинг ортидан алмаштириб юборилди.

70. Ўйин сокин кечмоқда. Негадир "Боруссия" иккинчи бўлимда ёрқин ўйнамаяпти.

66. Рақибига қарши фол ишлатгани учун Мюллер сариқ олди.

65. Сайтимиз ходимлари тахминлари ичида 0:1 ҳисоби йўқ экан. Деярли барча голларга бой ўйин тарафдори...

62. "Боруссия"да корнер. Комбинацион ҳужумни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

58. ЭХХХХХ!!!  Холанд зўр вазиятни йўққа чиқарди. Дарвозабон ҳудудида тўпни қабул қилиб олган Эрлинг тўпни чап оёғига тўғрилади, шу пайтда Боатенг йиқилиб тушди. Ҳужумчининг зарбаси ерда ётган футболчига тегиб, майдонни тарк этди. Агарда Холанд тўпни ўнг оёғига тўғрилаганида гол бўлиши мумкин эди.

54. ЗАРБАААААААААА!!! Гнабрининг зарбасини Бюрки қайтарди!

52. Санчо ўйинга киришиб кета олмаяпти. У 7 дақиқа ичида бир неча бора ноаниқ пас берди. Унинг ноаниқ ҳаракатидан кейин Левандовски зарба йўллаганди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.  

49. Дауднинг зарбасини Нойер ушлаб олди.

48. Геррейру ўз қанотида Алабани ўтказиб юборди. Давиднинг узатган тўпи ноаниқ кетди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Фавр барибир ғалабани ўйламоқда. У ўйинга унчалик тайёр бўлмаган Санчони туширди. Шунингдек, Жан ҳам майдонда.

Тайм якунланди! Супер тайм кўрдик, яна шунақасидан бўлса йўқ демасдик!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! Киммихдан СУПЕРГОЛ! У тўпни шунчаки дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди!!! Ажойиб ижро! 0:1!

42. Мухлислар бўлмаса ҳатто тўпни тўхтатганда ҳам овоз чиқар экан(

40. ЗАРБААААААААААА!!! Горецка ўнг оёғининг ташқи томони билан айлантирма йўналишдаги зарба берди. Роман Бюрки тўпни қийинчилик билан қайтарди. 

38. Хуммельснинг тажрибасига доимо тасанно айтамиз. У рақиби Девисни шундай йиқитдики, ҳеч қанақа фол бўлмади. 

35. Брандтнинг ноаниқ тўп узатиши "Боруссия"нинг ҳужумини якунлаб қўйди.

33. Хавфли вазият!! Холанд бир рақибини алдаб ўтди ва жарима майдончаси ичигача кириб борди. Аммо бироз мувозанатни йўқотгани сабабли ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.

31. "Боруссия"дан яна бир чиройли ҳужум. Азар рақиб майдончаси ичига кириб борди ва тўпни Холандга оширди. Тўп Боатенгга теккан ҳолад вазият бартараф қилинди.

30. Стадион трибуналарида мухлислар шундай ўтиришибди.

28. Дортмунд бу сафар узоқ вақт давомида турли хил вариантлар билан ҳужум қилди. Тўп ердан ҳам ҳаводан ҳам дарвоза яқини томон узатилди. Аммо тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишмоқда.

26. Хавфли вазият юзага келганди. Бироқ Брандт ҳамда Дауд ҳужумни секинлаштириб юборди ва якунда тўп олдирилди.

24. ЗАРБААААААААА!!!! Команнинг бу сафарги зарбасини энди Бюрки қайтарди!

21. Айни дамда Дортмунднинг латераллари жуда ҳам фаол. Умуман олганда карантин давомида биз Сизларга кўплаб фойдали мақолалар тақдим қилгандик. 

"Боруссия" латераллари – ⚡️⚡️. Хакими ва Геррейру "Дортмунд"нинг 6 голидан 4тасига муаллифлик қилишди 

19. ЗАРБААААААААААААААААААААААААА!!!!! Гнабрининг зарбасини Пишчек қайтарди! Ҳисоб очиларди бўлмаса!

17. Энди шахматга хос ўйин бошланди. Гроссмейстер мураббийларнинг тактикаси шундай пайтларда сезилади. Дортмунд бироз ортга чекинди.

15. Сайтимиз ҳодимлари билан ушбу ўйиннинг натижасини топишга ҳаракат қилганимизда Шахбоз Беғамов ўйиннинг юқори темпда ўтишини ва бундан мухлислар ютишини айтганди. Ростдан ҳам ҳақиқий маънавий ҳордиқ оляпмиз.

"Championat.asia" аъзолари ҳамда сайт ўқувчиларининг бугунги супер тўқнашув – "Дер Классикер"га тахминлари 

13. Учрашувдаги илк сариқ карточка Хуммельсга. Биз гол кутяпмиз...

12. Старт дахшат! Темп юқори! Босим супер! Гнабрининг ҳаволатиб узатган тўпини Мюллер дарвозага йўллай олмади.

10. ГОЛ! Билиб турганингиздек ҳисобланмади. Брандтнинг супер пасидан кейин Азар ўнг қанотдан дарвоза ёнигача келди ва тўпни Холандга оширди. Эрлингнинг зарбаси Боатенгнинг блокидан ўтмади ва тўп Ҳакимига бориб тушди. Унинг зарбаси ўхшамади ва Азарга келиб тушди. У оффсайдда қолиб кетганди ва тўпни Холандга оширганди, Эрлинг эса боши билан гол урди.

7. Ўйинни Брандт назорат қилмоқда дея оламиз. Дортмундликларнинг барча ҳужуми анан у орқали ташкил қилинмоқда.

5. Томонлар бизга фаол стартни тақдим қилишмоқда. Мюллернинг пасидан кейин Левандовски тўпни эгаллаб олиб, рақиб жарима майдончаси ичигача кириб борди. Унинг зарбасини Хуммельс қайтарди.

4. ЗАРБААААААААА!!! Брандтнинг зарбасини Нойер қайтарди!

2. ЎЙИНДА ДАХШАТЛИ СТАРТ! Мезбонлар ҳисобни очиши мумкин эди. Брандтнинг пасидан кейин Азар Нойер билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Аммо Мануэль ўз жойини тарк этди ва тўпни тепиб юборди. Қайтган тўп эса Холандга бориб тушди, Эрлинг эса чиройли зарбаси билан тўпни Нойернинг оёқлари орасидан ўтказганди. Лекин дарвозабон ўрнидаги Боатенг тўпни қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

--------------

21:29. Эслатиб ўтамиз, Бундеслигада ўйинлар бир дақиқалик сукут билан бошланяпти. Бу коронавирус сабабли вафот этганлар хотираси учун сақланмоқда.

21:28. Шундай ўйинларда деярли барчани ниқобда кўриш ғалати кўринар экан....

21:27. Умуман олганда таркибда кутилганидек Санчо, Алькантара каби футболчиларнинг кўриниш бермагани ҳайратда қоларли иш бўлмади.  Биз уларнинг жароҳат олганини айтиб ўтгандик. Аммо Хуммельс бугун майдонда.

21:23. Бугун сизларга ўйин олди барча маълумотларни тақдим қилдик, статистикаларни ҳам, хатто майда деталларгача тўхталдик. Энди бор эътиборимизни ўйинга қаратамиз.

Бундеслига. Жаҳон футболида баҳорнинг энг муҳим тўқнашуви (превью) 

21:20. Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Яна бир неча дақиқалардан сўнг Германиядаги муҳташам стадионлардан бири - "Сигнал Идуна Парк"да нафақат Германия, балки бутун дунё учун энг марказий ўйинлардан бири бошланади. Албатта, стадионда мухлислар йўқлиги ўйиннинг темпига таъсир қилади, бироқ футболчилар бунга кўникиб қолишди деб ўйлаймиз. Бизнинг мухлислар эса албатта бўм бўш трибуналарни кўришга ўрганиб бўлишган. Умид қиламизки, олдимизда чиройли ўйин бизни кутиб турибди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+4   
26 май 22:19:36
LivBars
Киммихдан Р.Баджоча парашют супер гол койил.
+2   
27 май 00:29:22
Po'lat_BM
Кенглик к,илинг тенглик к,илинг фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Секинее...майли галабадан рохатланинг лекин кирол дейиш нмаси....киролди резултатлари бошкача болади....боруссияни мухлиси емасман
агар кетма кет 7 марта чемпион булиб 8чиси чунтакда турган буса, 28 марта Бундеслига чемпиони булиб 19 марта кубокни кутарган буса, энг якин такибчиси Вердер (Дортмундмас) 10 марта чемпион буган буса, ЕЧЛ да хам немис клубларидан энг куп ютуги Баварияга тегишли буса - лекин Германияда кирол бумаса билмадим, умуман бу тушунча йугаканде хичкайокда !!! бундеслигани кузатмасез, уни кузатадиган боллани гапига аралашми куюврин
+2   
26 май 23:26:46
Nozim 7 Ribery 7
Hakam BVBchilani penaltyni bahona qilmasin deb Lewani yiqitishganda ham bermadi penaltyni))))
+2   
26 май 23:24:55
Nozim 7 Ribery 7
Eeennndi Bu Borussianing falsafasini tushunib yetdim. Borussiya chempion boliwdan kora chempionlarga parad qilib qarsak chalib turishni hush ko'risharkan. Exxxx Bechora BVBchila 276 XON va yana allakimlar har doim kamandela sharmanda qiganu sharmanda qigan-a??? Mia San Mia FC Bayern #N7R7.
Biz Bavariya bilan fahrlanamiz Yashasin Germaniya futboli Qiroli Bavariya....
+2   
26 май 23:03:07
Baggi
Xar bahor xam shu bo'lar takror, xar bahor xam shunday o'tadi... Bavariya muxlislarini chempionlik bilan muddatidan oldin tabriklayman. Faqat iltimos orqamdan bu bundesliga bu yerda xar nima bo'lishi mumkin deb kulgimni qistatmanglar
+1   
27 май 01:10:06
AccessVirus
Bayer Munchen muhlislari g’alaba muborak!
+1   
26 май 23:27:20
FARRUXBEK.FC.BAYERN
bavariya muxlislari galaba muborak olgaa
+1   
26 май 23:25:38
Nozim 7 Ribery 7
beseda фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уйиндан кейин йуколиб колиш йук кудалар
eee Okam qo'ysezchiiii)))))). G'alaba muboraaakkkk
+1   
26 май 23:23:49
Po'lat_BM
Алфонсо гажиб ташади Хакиминиям, Азарниям, Брандниям, бошкалариниям
+1   
26 май 22:26:46
КХЛ
Ойин 50%50 болйапти. Лекин тажриба оз созини айтяпти
+1   
26 май 22:26:08
Nozim 7 Ribery 7
Yaxshi o'yin bo'lyapti. Doimgidek
+1   
26 май 22:20:16
Po'lat_BM
Киммих ёрворди парашутни койил
+1   
26 май 22:13:49
Abdunazar
Zo'r futbol bo'layapti, katta xisob bo'lmasa kerak.
+1   
26 май 21:32:00
Po'lat_BM
O'yin boshlandi, Olga Bavariya - mia san mia!!! Nasib qisa g'alaba bilan qaytadi bolla
   
27 май 06:48:21
Кенглик к,илинг тенглик к,илинг
Nozim 7 Ribery 7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bavariya Shubhasiz Germaniya futboli qiroli...
Германия кироли денгда....анейда биттаси дунё футбол кироли бавария дедида шунга асабим бузулди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг