Куман кетса, Депай "Барса"га ўтмайди. Форвардда "Юве"дан яхшироқ таклиф бор

Alisher
22 май 2021, 15:16
"Лион" форварди Мемфис Депайнинг "Барселона"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин.

27 ёшли ўйинчи агар "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Рональд Куман Каталония клубидан кетса, Испанияга кела олмаслиги мумкин.

Нидерландия терма жамоаси ҳужумчисида "Барселона"га қараганда "Ювентус"дан молиявий жиҳатдан яхшироқ таклиф бор.

Депай жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 39та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com