Куман "Барселона" мураббийи бўлиши ҳақида: "Бўлиши мумкин, лекин Евро-2020 охирига қадар бу ҳақда ўйламайман"

13 ноя 2019, 21:20
Голландия термаси бош мураббийи Рональд Куман келажакда "Барселона" устозига айланиши мумкинлигини инкор этмади.

"Бўлиши мумкин, лекин Европа чемпионати охирига қадар бу ҳақда ўйламайман", – дейди Куман. 

56 ёшли мураббий Евро-2020гадан кейин "Барселона"га ўтиб кетиши мумкин. Бундай банд унинг Голландия термаси билан туўган шартномасида бор. 

Куман каталонияликлар сафида ўйнаган (1989—1995) ва мураббийлар штабига киритилган (1998—2000). У "Барса" билан 10 та соврин ютган. Совринлар орасида Чемпионлар лигаси ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: mundodeportivo.com