Куман "Барса"дан истеъфога чиқарилгани учун 12 млн евро олади

Alisher
28 окт 2021, 13:14
Роналд Куман "Барселона" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилгани учун катта маблағ олади.

58 ёшли мутахассисга 12 миллион евро тўлашади.

"Райо Вальекано" (0:1) билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта ортиқ Куманнинг истеъфосини ортга сура олмади. Мураббий олдинроқ ўринбосар топиш ва катта жарима сабаб истеъфога чиқарилмаганди.

Куман 2020 йилнинг 19 августида "Барселона" бош мураббийи этиб тайинланганди. У жамоа билан 2020/21 йилги мавсум Испания Кубогини қўлга киритди.


Хави "Барса"ни бошқаришга рози бўлди. У терма жамоалар танаффусидан сўнг жамоани қабул қилиб олиши мумкин 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Pais