UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  0 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  4 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  23 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  11 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5

Кулусевски "Юве" сафида биринчи зарбасидаёқ гол урди — бу Пирлонинг илк ғалабасида ҳал қилувчи палла эди Янгиликлар

Кулусевски "Юве" сафида биринчи зарбасидаёқ гол урди — бу Пирлонинг илк ғалабасида ҳал қилувчи палла эди

Гол урган вазиятда Деян тўпга олтинчи марта тегинганди.

"Ювентус" мавсумни осон ғалаба билан бошлади: "Сампдория" ўйин аввалида гол уришга уриниб кўрди, лекин тўққиз карра чемпион тез гол урди ва иккинчи бўлимда ҳисобни йирик кўринишга олиб борди.

Ушбу ғалабада Деян Кулусевскининг ҳиссаси катта: янги бош мураббий Андреа Пирло янги ярим ҳимоячини асосий таркибда ўйинга туширди, 20 ёшли швед ҳужумлардан бирида ортда қолиб кетмади ва чап оёқда ажойиб зарба берди.

Opta ҳисоб-китобларига кўра, бу Кулусевски учун "Ювентус" таркибида расмий ўйиндаги дебют голигина эмас, балки олтинчи тегиниши эди — 13-дақиқада 35+9 миллион еврога харид қилинган швециялик футболчи "Аталанта"ни ўша 9 млн евро бонусларга яқинлаштирди. 

2000 йил 25 апрель куни таваллуд топган Кулусевски ўтган мавсумни "Парма"да ижарада ўтказганидан хабарингиз бор. Янги аср вакиллари учун алоҳида статистика мавжуд. Бундай футболчилардан фақатгина икки нафари А Серияда 10тадан кўп гол урган — бу Кулусевски ва Мойзе Кин, иккинчиси аввалроқ АПЛга италиялик мураббий билан бирга ишлашга кетган.

Иккинчи бўлимда Лео Бонуччи ва Криш ҳам рақиб посбонини хафа қилди — натижада йирик ғалаба.

• Роналду топ-даражада қаторасига 19-мавсумида гол урди: "Спортинг", "МЮ", "Реал Мадрид" ва "Ювентус"да уч мавсум.

• Португалиялик гол уришни жуда хоҳлаганди: у 10 марта зарба берди — бу мавсум ТОП-5 чемпионатларда ҳали ҳеч ким бу қадар кўп зарба бермади.

• "Ювентус" қаторасига бешинчи мавсумни ғалаба билан бошлади – бу Италия элитасидаги ҳозирги жамоалар орасида энг яхши кўрсаткич.

Пирло қўл остидаги "Ювентус" услубига баҳо беришга ҳали эрта, лекин учрашувдан кейин Андреа яхши гапирди: "Фикр ва режаларни ўйинга кўчириш учун вақт керак. Мен кимнингдир услубини кўчиришни истамайман, ўзимни қарашларим бор. Лекин мени руҳлантирган, мен ўйинидан завқланган жамоалардан нималарнидир олишни истайман".

Давомини кейинги якшанба томоша қилишимиз мумкин — рақиб сифатида "Рома"ни кутамиз, яна бир ҳафта ўтиб "Наполи".

Шунингдек, А Серияда "Аталанта"нинг старти кўпчиликка қизиқ бўлса керак: жамоа ЕЧЛдан анча кейин чиқиб кетгани сабаб, футболчилар дам олиши мақсадида Гасперини шогирдларининг биринчи учрашувини кейинроққа қолдирилди — янги мавсумдаги ўзининг биринчи ўйинини ўтган мавсум сенсацияси 26 сентябрь куни туринликларга қарши, лекин "Кекса синьора" эмас — "Торино"га қарши ўтказади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика