

Манбага кўра, “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали ПСЖ аъзосига айланади.
Парижликлар Италия клуби билан шартнома бандларини келишиб олишди ва яқин орада футболчи билан битим имзолангани ҳақда эълон қилиши мумкин. Сенегалликнинг нархи эса 75 миллион еврони ташкил қилиши айтилмоқда. Унинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар амал қилади.
28 ёшли ўйинчи жорий мавсум “адзуррилар” либосида 21 баҳсда қатнашган.



