Кулибали "Челси"даги дебютида жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
7 авг 2022
Ҳимоячи "Эвертон"га қарши АПЛ 1-тур учрашувини охирига етказа олмади.

31 ёшли сенегаллик Калиду Кулибали Ливерпулда бўлиб ўтган ва лондонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган "нафақахўрлар"нинг "ирислар" билан учрашувининг 75-дақиқасида жароҳатга йўлиқди.

"Эвертон" билан ўйин ҳимоячи учун "Челси"даги дебют учрашув бўлди – у шу ёзда "Наполи"дан Лондон жамоасига ўтганди.

Кулибалининг ўрнига "Челси"нинг бошқа бир янги футболчиси Марк Кукурелья майдонга тушди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football London