UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  0 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  6 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  13 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1

"Кучли-учлик"дан тушмаётган икки жамоа (ФОТО) Янгиликлар

"Кучли-учлик"дан тушмаётган икки жамоа (ФОТО)

Олий лигада охирги 5 мавсумдан буён иккита жамоа "кучли-учлик"ни тарк этмаяпти.

Қаршининг "Насаф" жамоаси Рўзиқул Бердиев қўл остига ўтганидан буён совриндорлар рўйхатидан тушиб қолмаяпти.
"Аждарлар" кетма-кет тўрт маротаба бронза медалларини қўлга киритишди ва жорий мавсумда кумуш медалларига эга чиқишди. Шу тариқа қаршиликлар Бердиев бошчилигида ҳар сафар мавсумни совриндор сифатида якунлашмоқда.


Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси сўнгги олтита мавсумни анча муваффақиятли ўтказмоқда.
"Темирйўлчилар" 2012 йилдан буён "кучли-учлик"даги ўринларини ҳеч кимга беришмаяпти. "Локомотив" жамоаси барча совринларга босқичма-босқич, аста-секинлик билан эришди.

Дастлаб жамоа 2012 йили бронза медалларини нақд қилганди. Кейинчалик икки мавсум (2013, 2014, 2015) мамлакат чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлишди.
Охирги икки мавсумда эса жамоа чемпионлик шоҳсупасидан пастга тушмаяпти.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бу икки жамоалар ушбу мавсумлар оралиғида Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишга ҳам улгуришди. "Локомотив" 2014 ҳамда 2016 йиллари кубокка эгалик қилган бўлса, "Насаф" 2015 йилда ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганди.

Чемпионатимизнинг охирги 5 йиллигидаги энг барқарор жамоа сифатида айнан "Локомотив" ҳамда "Насаф"ни эътироф этиш мумкин.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика