UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  0 16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35

“Кучли бешлик” чемпионатлари, UFC жанглари ва бошқа муҳим спорт мусобақаларини “Setanta Sports”да кузатинг! Янгиликлар

“Кучли бешлик” чемпионатлари, UFC жанглари ва бошқа муҳим спорт мусобақаларини “Setanta Sports”да кузатинг!

“Setanta Sports” айни пайтда Болтиқ мамлакатлари, Шарқий Европа ва Осиё мамлакатларида фаолият олиб бораётган телеканал бўлиб, спорт мусобақаларини намойиш қилиш ва ёритиш билан шуғулланади.

Ҳозирда спорт мусобақалари 15 мамлакатда намойиш этилмоқда. 1990 йилда ташкил этилган телеканал инглиз, грузин, украин ва рус тилида эфирларини намойиш этади. 2021 йил 28 август кунидан “setantasports.com” онлайн платформаси ишга туширилди.

Европа ва Осиёнинг 15 мамлакатида “Setanta Sports” телеканали ва онлайн платформа обуначилари футбол бўйича Европанинг энг кучли чемпионатлари, Еврокубоклар, “Формула-1” пойгалари, баскетбол бўйича НБА ва Евролига турнири, UFC, эркаклар ва аёллар ўртасида теннис мусобақалари, хоккей, гольф, “Наскар” пойгалари ва “Bellator” жангларини томоша қилишлари мумкин. Ўтаётган ёзнинг асосий футбол мусобақаси аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати саналади. 20 июлдан 20 августга қадар бўлиб ўтадиган турнирни ҳам мухлислар “Setanta Sports”да томоша қилишади. Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси ҳудудларида мазкур мусобақа трансляция ҳуқуқи “Setanta Sports”га тегишли.



Алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг Италия “А” сериясидаги ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида фақат “Setanta Sports” орқали томоша қилишингиз мумкин. Юртимизнинг энг машҳур футболчилари Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, жангчилар Маҳмуд Муродов, Нурсултон Рўзибоев, Рамазон Темуров ва бошқа машҳур спортчилар тарғиботи, фаолияти ҳамда ҳаётига оид қизиқарли лавҳалар, маълумотлар бериб борилиши режалаштирилган. Яна бир қулай тарафи, телеканал ва онлайн платформада бир пайтда 4та футбол ўйинини томоша қилишингиз мумкин! Бу футбол ишқибозлари анчадан бери кутган янгилик саналади.

Ўзбекистонда “Setanta Sports” телеканали ва онлайн платформа обуначилари қуйидаги футбол ва спорт мусобақаларини кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади:

Футбол - Англия (АПЛ, Чемпионшип, Англия Лига Кубоги), Испания (Ла Лига, Сегунда), Германия
(Бундеслига, Бундеслига-2), Италия (А Серия), Франция (Лига 1), Украина (Премьер-лига), Голландия (Эредивизие), Бельгия (Юпилер лига), Шотландия (Премьер-лига).
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати – 2023.
Баскетбол - Евролига, “Еврокап”, НБА.
Хоккей – НХЛ.
Пойгалар - “Наскар” пойгалари, “Формула-1” ва “Формула-Е”.
Теннис - АТП 1000 ва АТП 500 теннис турнирлари, АТП финал мусобақаси, “Индиан Уэллс” эркаклар ва аёллар, WTA 1000, 500, 250, WTA финал мусобақаси, жамоавий “United Cup” турнири.
Яккакурашлар - UFC, Bellator.
Гольф турнирлари.




Ушбу мусобақалар трансляциясини Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқи фақат “Setanta Sports” телеканали ёки онлайн платформасига тегишли эканини эслатиб ўтамиз. “Setanta Sports” Ўзбекистон бозорида узоқ вақт қолиб, янги маҳсулотларни таклиф этади ва ривожлантиради.

Ўзбекистон бозори “Setanta Sports” компаниясининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, ушбу бозорда хизматнинг узоқ муддатли фаолиятини йўлга қўйиш ва спорт мухлисларига кўплаб янгиликларни тақдим этиш режалаштирилган.


Реклама

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика