Кросас: "Перес 4 ой ичида Испания терма жамоаси ва тарихдаги энг яхши "Реал"ни вайрон қилди"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2018, 18:50
"Барселона" собиқ футболчиси Марк Кросас "Эл-Классико"дан сўнг "Реал" президенти Флорентино Пересни танқид қилди.

"Бечора Лопетеги. Кучли ва қақшаткич "Барселона". Мессисиз. аммо Суарес ва Альба билан. Перес нима бўлаётганини тушуняптими? У тўрт ой ичида Испания терма жамоаси ва тарихдаги энг яхши "Реал"ни вайрон қилиб ташлади" - деб ёзди Кросас "Твиттер"даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопетеги ЖЧ-2018 олдидан Испания терма жамоасини тарк этиб, "Реал" бош мураббийига айланди. Мундиалда испанларни Фернандо Йерро бошқарди. Жамоа турнирда муваффақиятсизликка учради. "Лопетеги" "Реал"га ўтганидан сўнг кетма-кет 4та мағлубиятга учради ва турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com