Кроос "Реал" билан шартномасини узайтиришини маълум қилди
30 май 2023 20:53
Янгиликлар
Кроос "Реал" билан шартномасини узайтиришини маълум қилди
"Реал" футболчиси Тони Кроос клуб билан шартномаси узайтиришини маълум қилди.
"Клубдагилардан мен билан шартнома узайтирилганлигини қачон эълон қилинишини сўраб кўраман", - деди Кроос.
Германиялик футболчи 2014 йилдан буён "Реал" таркибида ҳаракат қилмоқда. Яқин вақтлар ичида у клуб билан 1 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Ушбу мавсумда 33 ёшли хавбек барча турнирларда 51 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 6 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
22:21
Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас" 2
Фикрлар