Кроос: "Чемпионлар лигаси ярим финалида Европанинг энг яхши тўрт жамоаси ўйнайди"

Aslanov Jasurbek
23 апр 2015, 13:14
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг таъкидлашича, Чемпионлар лигаси ярим финалида Европанинг энг кучли тўрт жамоаси ўйнайди.

Бу турнир ярим финалига "Ювентус", "Реал", "Бавария" ва "Барселона" клублари чиққан.

"Биз бу турнирда кўчилик жамоалар дуч келишдан қочадиган клубга қарши ўйнаш учун иштирок этмаймиз. Бу тўрт иштирокчи Европанинг энг кучли тўрт жамоасидир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Реал"га осон бўлмайди" - дейди Кроос.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com