"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди
06 авг 00:00
Янгиликлар
"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди
19 ёшли дарвозабон кутилмаганда жамоа сафини тарк этди.
Украинанинг "Кривбасс" жамоаси дарвозабони Игор Омелченко Словенияда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинини тарк этди ва Украинага қайтмади.
Клуб посбон билан боғланди, аммо у амалдаги шартномага қарамасдан жамоа сафига қайтмаслигини маълум қилди. Маълум қилинишича, "Кривбасс" 19 ёшли футболчини Украинага қайтариш ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Омелченко ўтган мавсумда Украина U19 чемпионати доирсида 25 та учрашувда иштирок этган эди. УПЛ учрашувлари учун асосий жамоа қайдномасига бир неча бор киритилган бўлса-да, майдонга туширилмаган. "Кривбасс" жамоаси 2024/25-йилги мавсумда УПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаган эди.

Ҳавола :
Манба : https://regionews.ua/rus/news/dnepropetrovshchina/1754384576-v-krivbase-prokommentirovali-situatsiyu-s-vratarem-kotoryy-ne-vernu
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар