Кристиан Нобоа: «Навас билан «Барселона»ни мағлуб этгандик, энди «Бавария»ни»

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2016, 09:20
«Ростов» ярим ҳимоячиси Кристиан Нобоа «Бавария»га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг (3:2) ўз фикрларини билдирди.

«Жарима тўпига яқинлашганимда Хуммельсга қарадим ва у орқали зарба беришни ўйладим. Агар шу ерга зарба берсам гол ура олишимга ишондим. Жаримадан урган энг муҳим голларидан бири бўлди.

Навас билан анча нарсани кўриб қўйдик, футболдан кетсам ҳам бўлади. Биргаликда «Барселона»ни мағлуб этгандик, энди «Бавария»ни таслим қилдик, бу ғаройиб», — дейди Нобоа.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: matchtv.ru