Нобоа Шомуродов билан баҳсдан кейин нималар деди?
28 мар 2020 21:40
Янгиликлар
Нобоа Шомуродов билан баҳсдан кейин нималар деди?
PES 2020 симулятори бўйича “Энг тез лига”нинг илк баҳсида Элдор Шомуродов (“Ростов”) билан дуринг (1:1) ўйнаган “Сочи” аъзоси Кристиан Нобоа ўз фикрлари билан бўлишди.
“PES 2015'ни дўстларим билан ўйнаганман, ундан кейин эса умуман йўқ. Турнир олдидан машқ қилмадим ҳам, пультни олдим, ўйин ўтказдим ва ўчириб қўйдим.
Ғалаба қозонишим мумкин эди, лекин биринчи баҳс учун дуранг нормал ҳолат. Биринчи тайм – Шомуродов ҳисобида, иккинчиси эса мен томонда.
Нега Заболотний орқали кўп ўйнадим? Ҳаётдаги машғулотларда биз узун узатмалар устида кўп иш олиб борамиз. PES'га ҳам шуни кўчирдим.
Асосий рақиб – менинг ўзим. Ҳаракат қилмоқдаман, машқ қиламан. Умуман қандай ўйнаш кераклигини эслаб олишим зарур. Қўлдан келган барча ишни амалга ошираман”, дейди Нобоа.
Ўхшаш янгиликлар
19:58
"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади" 0
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар