

Томонлар аллақачон келишувга эришганлар. Футболчи вакиллари келаси ҳафта келишув шартларини тўлиқ амалга ошириш учун Каталонияга боради.
Кристенсеннинг “Челси” билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. У ҳозирги жамоаси билан келишувга эриша олмаган бўлса-да, "кўк-анорранглилар"ни ҳурмат қилгани учун Премьер-лига клубларининг таклифларини рад этди.
25 ёшли футболчи жорий мавсумда "кўклар" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.



