Криштиану Роналду расмий ўйинларда гол уриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Narzulla Saydullayev
13 мар 2022, 00:44
АПЛ 29-турида "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни (3:2) мағлуб этди.

Ушбу ўйинда хет-трик қайд этган Криштиану Роналду расмий ўйинларда гол уриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Криштианунинг ҳисобида ҳозирда 807 та гол бор ва бу мутлақ рекорд. Аввалги рекорд австриялик футболчи Йозеф Бицанга (805 та гол) тегишли эди. Криштиану Роналду "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг ўзида бу кўрсатгичга етиб олиб, уни янгилашга ҳам улгурди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ManUtd