UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  0 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  2 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  0 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  3 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  1 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  11 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5

Коста-Рика терма жамоаси устози: "Баҳсни "аутсайдер" сифатида бошлаб, ўйин давомида бурилиш ясай олдик" Янгиликлар

Коста-Рика терма жамоаси устози: "Баҳсни "аутсайдер" сифатида бошлаб, ўйин давомида бурилиш ясай олдик"

Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Коста-Рика - Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи Александер Рамос сайтимизга кичик интервью берди.

- Жамоангизни ғалаба билан ва кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Коста-Рика терма жамоаси учрашувни "аутсайдер" сифатида бошлади, аммо ўйин давомида биз вазиятни ўзгартириб юбордик. Йигитларнинг сайил ҳаракатлари ва кучли иштиёқ туфайли ўйинда бурилиш ясай олдик.

- Коста-Рика терма жамоаси ўйиннинг қайси пайтида ўйинни ўзгартиришга ўзида куч топа олди?

- Бу ўйин Жаҳон чемпионатидаги тақдиримизни ҳал қиларди. Тўғрисини айтсам, бунчалик кўп голлар бўлишини кутмагандим. Сабаби ўйин катта аҳамиятга эга эди. Мундиалда ҳар нарса содир бўлиши мумкин.

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси машҳур испаниялик бош мураббий билан мундиалга тайёргарлик кўрди, аммо бугун кўрганимиздек натижа яхши бўлмади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бош мураббийингиз терма жамоани яхши даражага олиб чиққани кўриниб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси Венансио билан ишлашда ва ривожланишда давом этишига тилакдошман. Биласизми, ҳозирги кунда Испания, Португалия, Бразилия, Аргентина терма жамоаларининг кучлироқ эканлиги яққол сезилади, қолган терма жамоалар эса ўзаро рақобатлаша олади ва барчанинг кучи тенг.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика