UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  6 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  6 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  7 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  10 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0

Космин Оларио: "Рақибнинг ўйинига ҳам эътибор қилишимиз керак" Янгиликлар

Космин Оларио: "Рақибнинг ўйинига ҳам эътибор қилишимиз керак"

Теглар :  Космин Оларио
"Локомотив" - "Ал Аҳли" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан олдин меҳмонлар устози Космин Оларио ва футболчи Макети Диоп билан матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Жуда қийин ўйин бўлиши кутилмоқда. "Локомотив" илк турда мағлуб бўлди, лекин уларни кучли эканлигини биламиз. Бу жамоа ўз уйида бошқача ўйнайди ва эртага қийин баҳс бўлишини кутаяпмиз. 

Уйдаги ўйин ва сафардаги баҳс доим фарқли бўлади. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Макете Диоп.


- "Ал Аҳли" бунга қадар Ўзбекистон клубларидан "Насаф" билан ўйнаган. Бу эртанги баҳсда сизларга ёрдам берадими?  

- Албатта, тажриба доим ёрдам беради. Ўша баҳсларни яхши эслайман. "Насаф" клубига қарши ўйинлар оғир ўтган.


- Эртага ғалаба учун ҳаракат қилишингиз аниқ. Қандай услубда ўйнамоқчисиз? Қарши ҳужумдами ёки кескин ҳужумдами? 

- Биз ютишни истаймиз. Аммо рақибнинг ўйинига ҳам эътибор қилишимиз керак. Биз кўп нарсани хоҳлашимиз мумкин, аммо доим ҳам хоҳлаганимиз бўлмайди. 

- 2015 йил "Ал Аҳли" финалга чиққан. Бу йил финалга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? 

- Тўғрисини айтсам 2 йил олдин финалга чиқиш вазифаси қўйилмаган. Аввало гуруҳдан чиқиб олиш мақсадимиз.Кейин эса қадамма-қадам ҳаракат қилаверамиз. 

- "Локомотив"ни ўрганиб чиққан бўлсангиз рақиб сафидаги энг хавфли футболчи ким? 

Макете Диоп: - Рақибни ўрганиб чиққанмиз. Аммо ҳеч бир футболчини алоҳида кўрсатиб ўта олмайман. Нима бўлганида ҳам биз ғалаба учун майдонга тушамиз. 

- "Локомотив" стадиони майдонига эътирозлар йўқми? 

- Мен ҳали майдонни кўрганим йўқ. Уни кўрганимдан сўнг фикримни айтишим мумкин. Аммо бунинг катта аҳамияти йўқ. Иккала жамоа шу майдонда ўйнайди. Ўйинда тезроқ майдонга мослашишга уринамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика