Коронавируснинг янги штаммини юқтириш хавфи туфайли “Боруссия Д” Санчони қўйиб юбормади

Eldor Akmurzayev
22 дек 2020, 19:55
Бу ҳақда Kicker хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Боруссия Д” вингери Жейдон Санчони Рождествони нишонлаш учун Англияга қўйиб юбормади. Боиси, Британияда коронавируснинг янги штамми кенг тарқалмоқда. Дортмундликлар эса 29 декабрда машғулотларга қайтишни режалаштирмоқда.

Қайд этиш жоиз, Санчо мана 11 ўйиндан бери “арилар” сафида гол уролмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Kicker